Сўз ва оҳанг ҳамоҳанг

2019-09-10T07:40:57+00:0010 Sentabr, 2019|Умумий янгиликлар|

Республика ижодкорларни қўллаб-қувватлаш «Илҳом» фонди ва Ўзбекистон компазиторлари ва бастакорлари уюшмаси билан ҳамкорликда уюшма биносида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 28 йиллигига бағишлаб “Сўз, оҳанг ва тасвир” номли ижодий кеча ўтказилди.
Тадбирда мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган ижодий уюшмалар ўртасида тузилган «Дўстлар клуби» аъзолари, санъаткорлар, ёшлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси раиси Рустам Абдуллаев, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси раиси биринчи  ўринбосари  Минҳожиддин Мирзо, Ўзбекистон Журналистлари уюшмаси раиси Садулла Хакимов, Ўзбекистон театр арбоблари уюшмаси раиси Ёқуб Ахмедовлар  ўз нутқларида юртимизда адабиёт, санъат, рассомчилик ва журналистика соҳасини қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган вазифаларни алоҳида таъкидладилар.
Шунингдек, тадбирда мамлкатимиз мустақиллигининг 28 йиллиги арафасида президентимиз фармонига кўра давлатимизнинг юксак мукофотларига сазовор бўлган ижодкор муборакбод этилди. Тўрт нафар ёш ва маҳоратли бастакор ва хонандалар эса Компазиторлар ва бастакорлар уюшмаси аъзолигига қабул қилиндли. Уларга уюшманинг гувоҳномалари тантанали равишда топширилди.

Бадий кеча  Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби Дилором Амануллаева, Республика ва халқаро кўрик танловлар лауреати Муҳаммад Отажонов, “Шуҳрат” медали соҳиби Шухрат Закиров, Республика ва халқаро кўрик танловлар лауреати Қаҳрамон Ғуломжоновлар томонидан ижро этилган кўй ва қўшиқлар билан якунланди.

Жобир ХЎЖАҚУЛОВ