Сўз масъулияти

2019-07-14T00:14:34+00:0010 Iyul, 2019|Умумий янгиликлар|

27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Президентимизнинг соҳа ходимларига табригида “Кейинги пайтларда мамлакатимиз оммавий ахборот воситаларида ҳаётимиздаги ижобий ўзгаришлар таҳлили ошиб бораётгани алоҳида эътиборлидир — деб таъкидланди. — Чунки бундай тенденция ислоҳотларимиз самараларини оширишга, жамоатчилик назоратини, фуқароларимизнинг ижтимоий фаоллигини кучайтиришга хизмат қилади”.

Бу журналистларимиз амалга ошираётган фаолиятнинг ёрқин эътирофидир.

Дарҳақиқат, юртимизда ОАВ соҳасини ривожлантиришга жиддий эътибор қаратилмоқда. Буни оммавий ахборот воситалари сони йил сайин ошиб бораётганидан ҳам билса бўлади. Айниқса, журналист кадрларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга, уларнинг ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қилишга катта аҳамият берилмоқда. Журналистика соҳасида самарали хизмат қилаётган инсонларнинг хизмати муносиб тақдирланмоқда.

ОАВ турлари ва таҳририятлари сонининг кўпая бориши, кучаяётган медиа рақобат муҳити, ўз навбатида, юқори малакали журналистларга эҳтиёжнинг ортишига сабаб бўлмоқда. Шу боис мамлакатимизда Журналистика ва оммавий коммуникация университети ташкил этилгани ҳам ушбу соҳанинг ривожига қаратилаётган катта эътиборнинг ифодасидир.

Соҳада фаолият олиб бориш учун, энг аввало, ёш мутахассисларда маълум кўникма ва тажриба бўлиши талаб этилади. Шунинг баробарида, журналист кадрларни тайёрлаш учун таълим соҳалари, таълим йўналишларининг малака талаблари ва ўқув режалари ҳамда фан дастурлари йил сайин такомиллашитирилмоқда. Ўқув жараёнига илғор педагогик ва инновацион технологияларни жорий этиш бўйича мақсадли ишлар амалга оширилмоқда.

Бу эса талабаларнинг ўзларига нисбатан талабчанлигини ошириш, замонавий технологиялар билан бемалол “тиллашиш”, катта-кичик дастурлар яратиш ва мақсад сари дадил интилишлари учун кенг йўл очмоқда.

Давлатимиз раҳбари барчамизни мамлакатимиздаги улкан ўзгаришлар ва ислоҳотларимиз тизимлилигини таъминлашда янгича ишлашни, янги ғоя ва ташаббуслар билан майдонга чиқишга ундайди. Шунингдек, амалга оширилаётган ишларни кенг жамоатчиликка етказишда эса асосий воситачи – журналистларга янада эътиборни кучайтириш, соҳадаги кадрлар салоҳиятини юксалтириш, давр талабига айланиб бораётган интернет журналистикасини ривожлантириш ва бошқа йўналишларда ҳам ҳали олдимизда бажаришимиз лозим бўлган долзарб вазифалар кўп.

Демак, ОАВ ходимлари энди янгича усулларда ишлашга ўтишлари лозим. Ахир, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг ислоҳотлар ва ижобий ўзгаришлар даврида ҳар бир соҳадаги янгиликларни ёритиб бораётган журналист давлат ва жамият бошқарувининг барча соҳаларига кенг кўламда татбиқ этилаётган замонавий ахборот-коммуникация технологияларини мукаммал даражада ўзлаштириши ва улардан ўз вақтида унумли фойдаланиши даркор.

Ўз устида етарли даражада ишлаган, зарур билимларни эгаллаган журналист қўйилган аниқ мақсад ва вазифаларни ўз вақтида бажаради, жамият ҳаётида ўз ўрни ва сўзига эга бўлади.

Шундай экан, журналистика соҳасида жорий этилаётган ислоҳотларни қонунчилигимизда ҳам жорий этишимиз, соҳа вакиллари билан ҳамкорлигимизни янада мустаҳкамлашимиз зарурдир.

 

Акмал БУРХОНОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик

палатасидаги “Адолат” СДП

фракцияси аъзоси.

Шарҳ қолдириш