Спорт мутасаддилари ОАВ вакилларига ҳисобот беришди

2019-04-03T09:33:55+00:003 Aprel, 2019|Самарқанд вил.|

Самарқанд шаҳридаги Матбуот уйида “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасига замонавий инновациялар ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш истиқболлари” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.

Тадбирда соҳа мутасаддилари томонидан вилоятда оммавий ва профессионал спортни ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар хусусида маълумотлар берилди. Бундан ташқари, 2019-2023 йилларда Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантиришнинг янги концепцияси ишлаб чиқилгани, бунда тўгараклар ва секциялар, “Спорт-ҳаёт тарзи” хэштеги остида спорт ва жисмоний тарбия  оммавий тадбирлари ташкил этилиши айтиб ўтилди.

Аҳолини, айниқса, ёшларни спортга қизиқишини янада ошириш бўйича матбуотда, веб-сайтларда ва телевидениеда спорт соғломлаштиришга оид материаллар сони ва сифатини ошириш юзасидан таклиф ва тавсиялар билдирилди. Шунингдек, оммавий ахборот воситалари ходимлари ўртасида доимий спорт мусобақаларини ташкил этилиши бўйича йўл харитаси тасдиқланди.

Шарҳ қолдириш