Собиқ ўқувчининг эзгу ҳиммати

2019-03-30T06:31:51+00:0030 Mart, 2019|Сирдарё вил.|

Уюшманинг Сирдарё вилоят бўлими раиси Бойжигит Абдуллаев  ўзи таҳсил олган  Сирдарё туманидаги 2-ўрта умумий таълим мактабига   китоб совға қилди.

Ўқитувчи ва ўқувчилар иштирокида ташкил этилган тадбирда китоб мутолааси ўғил-қизларнинг интеллектуал салоҳиятли, етук ва баркамол инсонлар бўлиб етишишларида, тафаккури ва дунёқарашининг шаклланишида  муҳим аҳамият касб этиши алоҳида таъкидланди.

Тадбир мушоирага уланиб кетди.  Унда энг кўп шеър айтгган— 9-“Б” синф ўқувчиси Асад Холмўминовга Б.Абдуллав томонидан пул мукофоти берилди.

Шарҳ қолдириш