Соғлиқни сақлаш вазирлигидан миннатдорлик мактуби

2019-05-13T06:18:13+00:0010 May, 2019|Умумий янгиликлар|

Шу йил 3 май — Жаҳон матбуоти эркинлиги кунида ўтказилган Журналистика соҳасида “Олтин қалам” ХIV миллий мукофоти учун халқаро  танловининг  «Энг яхши матбуот хизмати» рағбатлантирувчи  номинациясида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги   матбуот хизмати ғолиб деб топилган эди.

Бугун Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Э.Боситхонова номидан «Олтин қалам» ХIV миллий мукофоти ташкилий қўмитаси раиси С.Ҳакимовга миннатдорлик хати келди.

Хатда, жумладан шундай дейилади: «Ўзбекистон Соқлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати «Олтин қалам» миллий мукофотининг «Энг яхши матбуот хизмати» номинациясида иштирок этиб, ғолиб сифатида эътироф этилганлиги учун ўз миннатдорлигимизни билдирамиз. Табиийки, ушбу нуфузли мукофот биз учун эътироф ва рағбат бўлиши баробарида, улкан масъулият ҳамдир.

Бундан буён ҳам вазирлик матбуот хизмати мамлакатимиз соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни тезкор, аниқлик ва шаффоф етказиш борасида самарали меҳнат қилишда давом этади».

Шарҳ қолдириш