Салимов Холмурод Хўжаевич

2019-02-11T07:35:33+00:0014 Dekabr, 2018|Клуб ишчи гуруҳи|

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси ўринбосари

1974 йил 20 июнда Навоий вилоятининг Хатирчи туманида туғилган. Миллати – ўзбек, партиясиз. Маълумоти – олий.

1998 йилда Алишер Навоий номидаги Самарқанд давлат университетининг ўзбек филология факультети қошида очилган журналистика бўлимини тамомлаган. Рус тилини билади.

Меҳнат фаолиятини 1998 йилда Самарқанд шаҳридаги 53-мактабда (ўзбек тили ва адабиёти фани бўйича) ўқитувчиликдан бошлаган.

1999-2000  йиллари Навоий вилояти телерадиокомпаниясида  мухбир бўлиб ишлаган. 2000-2003 йиллари  шартнома асосида ҳарбий хизматни ўтаган.

2003-2015 йиллари  Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзАда мухбир, шарҳловчи,  махсус мухбир, етакчи муҳаррир, бўлим мудири, бош муҳаррир ўринбосари  лавозимларида фаолият олиб борган.

2015-2016 йиллари Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Madaniyat va ma’rifat” телеканали ҳузуридаги  “Diyor” телеканалининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар катта муҳаррирлари бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.

2016-2018 йиллари  «Тошкент ҳақиқати» газетасининг ижтимоий-иқтисодий ҳаёт бўлими мудири, «Тошкент ҳақиқати» ва “Ташкентская правда” газеталари бош муҳаррир 1- ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.

2018 йил 14 майдан буён  Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келмоқда.

Шарҳ қолдириш