Сайловолди ташвиқоти ОАВда қандай ёритилиши керак?

2019-11-26T12:42:52+00:0026 Noyabr, 2019|Хоразм вил.|

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Хоразм вилоят бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий  сайлов комиссияси халқаро матбуот маркази вилоят бўлимида “Сайловолди ташвиқоти даврида ОАВ ходимларининг вазифаси” мавзусида ўқув семинари ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзоси Отагалди Бобожонов,  Хоразм вилоят сайлов комиссияси раиси Рахимбой Матрасулов сайловда иштирок этадиган сиёсий партиялар ва депутатликка номзодларнинг сайловолди ташвиқотини оммавий ахборот воситаларида  ёритишда “Сайлов кодекси” талабларига қатъий риоя этиш, мамлакатимиздаги сайлов қонунчилиги бўйича тушунтиришлар беришди.

Тадбирда журналистлар ўзини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.

 

Шуҳрат ҚУРЁЗОВ