Сайловолди медиа-тур

2019-11-20T07:02:21+00:0020 Noyabr, 2019|Сурхондарё вил.|

Халқаро матбуот маркази Сурхондарё вилоят бўлими, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги вилоят бошқармаси ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови  муносабати билан  медиа–тур ташкил этди. Унда журналистлар ва блогерлар Ангор туманидаги 77-сайлов округи ва 119- сайлов участкасида амалга оширилаётган ишлар билан танишишди.

Медиа-турда оммавий ахборот воситалари ходимларига округ сайлов комиссияси ва участкаларида ходимлар иш фаолияти ва сайловчиларга яратилган шароитлар ҳақида маълумотлар берилди. Шундан сўнг тумандаги 3-умумий ўрта таълим мактабида ташкил этилган 119-сайлов участкасида биринчи бор сайловда иштирок этаётган ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Мастура ҲАМРОЕВА,

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси

Сурхондарё вилоят бўлими мутахассиси