Сайловни ОАВда қандай ёритиш керак?

2019-08-12T12:03:09+00:0014 Fevral, 2019|Андижон вил.|

Андижонда босма ва электрон ОАВ вакиллари учун “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг моҳиятини чуқур ўрганишга бағишланган семинар-тренинг ўтказилди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзоси, Ўзбекистон Қаҳрамони Шукуржон Маматқулов ва қонунчилик палатаси депутати Абдуллажон Ҳамроқулов фуқаролар йиғини раислиги учун ўтказиладиган сайловларга тайёргарликда нималарга алоҳида эътибор берилиши зарурлиги, амалдаги қонунчиликка киритилган ўзгартиришлар хусусида маъруза қилди.
Тадбирда оммавий ахборот воситалари вакиллари сайловолди тадбирларини изчил ва мукаммал ёритиш юзасидан аниқ ва пухта тадбирлар белгилаб олишлари зарурлиги таъкидланди.

Зуҳриддин УМРЗОҚОВ