Сайловлардаги ислоҳатларнинг янги даври

2019-12-04T07:06:11+00:004 Dekabr, 2019|Сурхондарё вил.|

Марказий сайлов комиссияси Халқаро матбуот маркази Сурхондарё вилоят бўлими  ва Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Сурхондарё вилоят бўлими  ҳамкорликда Сариосиё ва Узун туманларига «Сайловлар соҳасидаги ислоҳатларнинг янги даври» мавзусида медиа-тур ташкил этилди.

ОАВ вакиллари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 85-Сариосиё округ сайлов комиссияси, Узун туманидаги 1-мактабда жойлашган 733 сайлов участкаси фаолияти билан танишишдилар.

Шундай сўнг журналистлар Шарғун шаҳридаги Маданият уйида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар билан учрашди. Шу жойнинг ўзида номзодлар иштирокида сайёр дебат ҳам ўтказилди.

Медиа- тур доирасида журналистлар, ижодкор ёшлар ва блогерлар Халқ депутатлари Сариосиё туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги муассислигидаги «Сариосиё» газетаси биноси ва иш фаолияти билан танишишди.

Мастура ХАМРАЕВА

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси

Сурхондарё вилоят бўлими мутахассиси.