Раис директорга мурожаат қиладими?

2019-03-06T10:02:10+00:006 Mart, 2019|Навоий вил.|

Навоий кон-металлургия комбинати матбуот маркази ҳамда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида “Комбинатда амалга оширилатёган инвестицион лойиҳалар” мавзуида матбуот анжумани ўтказилди.

Тадбирда мавзу юзасидан бир қатор масалалар муҳокама этилди. Шунингдек ҳудудий оммавий  ахборот воситалари вакиллари ҳамда республика телевидение ва газеталарининг вилоят мухбирлари мутасаддилардан комбинат тасарруфидаги сиҳатгоҳларда журналистлар учун бепул дам олиш учун квота ажратишни сўради. Мутасаддилар ушбу масала бўйича  Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси томонидан ташкилот бош директорига расмий мурожаат қилиниши мақсадга мувофиқ бўлишини таъкидладилар.

Озод МУСТАФОЕВ,

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси

 Навоий вилояти бўлими мутахассиси.

Шарҳ қолдириш