Қутлов

2020-01-15T09:56:01+00:0015 Yanvar, 2020|Қутловлар|

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси таниқли журналист Ёрқул Умаровни 70 ёшга  тўлиши муносабати билан муборакбод этади.

Ёрқул Умаров 1950 йил 15 январда Навоий вилояти, Навбаҳор туманида туғилган. Маълуомти олий, Тошкент давлат университети (ҳозирги ЎзМУ) журналистика факультетини тамомлаган. Иш фаолиятини Ўзбекистон телевидение ва радиоэшиттириш давлат қўмитасининг қозоқ таҳририятида бошлаган.

Ёрқул ака узоқ йиллар давомида республика ва Бухоро, Навоий вилоятлари радиоканалларида фаолият олиб борди. 1982 йил Навоий вилоят телерадио қўмитаси бош муҳаррири, 1992 йилида эса вилоят телерадиокомпанияси раиси этиб тайинлади. Шунингдек, узоқ йиллар Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг Навоий вилояти бўйича махсус мухбири бўлиб ишлади.

Ёрқул Умаров 2004-2019 йиллар мобайнида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг Навоий вилояти бўлимига раҳбарлик қилди.