Қутлов

2020-01-10T09:44:16+00:0010 Yanvar, 2020|Қутловлар|

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси “Қишлоқ ҳаёти” газетаси бош муҳаррири, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист Чори Латиповни таваллуд айёми билан муборакбод этади.

Чори Латипов 1958 йил 10 январда Қашқадарё вилояти Ғузор туманида туғилган. 1980 йил Тошкент давлат педагогика институтини (ҳозирги университет) тамомлаган. Иш фаолиятини Ғузор туманидаги “Янги ҳаёт” газетасида мухбирликдан бошлаган.

У меҳнат фаолияти давомида қатор марказий нашрларда ишлади. Хусусан, “Ишонч” ҳамда “Маҳалла” гезеталарида бош муҳаррир бўлди. Ҳозирги кунда «Қишлоқ ҳаёти» газетаси бош муҳаррири лавозимида ишлаб келмоқда.

Унинг раҳбарлигида «Қишлоқ ҳаёти» газетаси «Олтин қалам» Миллий мукофотини қўлга киритган.