Қутлов

2020-01-08T07:16:37+00:008 Yanvar, 2020|Қутловлар, Умумий янгиликлар|

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Ўзбекистон журналистлари касб этикаси бўйича жамоатчилик кенгаши раиси,  атоқли ёзувчи ва журналист, филология фанлари доктори Хуршид Дўстмуҳаммадни таваллуд куни билан самимий муборакбод этади.

Хуршид Дўстмуҳаммад 1951 йили Тошкентда туғилди. ТошДУ (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети)нинг журналистика факультетини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини Ўзбекистон “Фан” нашриётида бошлади. “Фан ва турмуш” журналида, “Қишлоқ ҳаёти” газетасида ишлади. 1986 йилдан “Ёш куч” журналида бўлим мудири, бош муҳаррир ўринбосари, бош муҳаррир, “Ҳуррият” газетасида бош муҳаррир, “Ўзбекистон матбуоти” журналида бош муҳаррир, Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларини демократлаш ва қўллаб-қувватлаш ижтимоий-сиёсий жамғармасида ҳамраис сифатида фаолият кўрсатди.

Шу кунга қадар, филология фанлари доктори Хуршид Дўстмуҳаммад Ўзбекистон Жаҳон тиллари университетида талабаларга собоқ бериб келмоқда.

Х.Дўстмуҳаммад  2019 йил 22 декабрдаги сайловда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига депутат сифатида сайланди.