Қутлов

2020-01-03T06:34:48+00:003 Yanvar, 2020|Қутловлар, Умумий янгиликлар|

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Уюшманинг Сирдарё вилояти бўлими раиси Бойжигит Абдуллаевни қутлуғ 70 ёшга тўлиши муносабати билан самимий муборакбод этади.
Бойжигит Абдуллаев 1950 йил 3 январда Самарқанд вилояти, Буғунғур туманида туғилган. Маълумоти олий, 1973 йилда Сирдарё давлат педагогика институтинининг филология факультетини тамомлаган.
Б. Абдуллаев “Янги ҳаёт” (1974-1981 йиллар), “Бахмал тонги” (1981-1986 йиллар), “Боёвут ҳақиқати” (1986-1992 йиллар) газеталарида фаолият кўрсатди. 1994-2014 йиллар мабойнида вилоят ўқитувчиларининг «Маърифат чашмаси» газетасига раҳбарлик қилди. Шунингдек, 2010-2015 йилларда мамлакатимиз халқ таълими ходимларининг нашри ҳисобланмиш “Маърифат”-“Учитель Узбекистана” газеталарининг вилоят мухбири вазифасида ҳам самарали меҳнат қилди.
2018 йилнинг 9 июндан буён Бойжигит ака Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Сирдарё вилоят бўлими бошқаруви раиси вазифасини адо этиб келмоқда.
Унинг турли даврда чоп этилган “Тоза руҳ” (1996), “Тазарру манзили” (2002), “Яшасин муҳаббат” (2007), “Муҳаббат оҳанглари” (2013), “Матонат” (2015), “Қисмат қўшиғи” (2016), “Муҳаббат қўшиқлари” (2018) номли тўпламлари аллақачон ўз ўқувчиларини топган.