Қутлаймиз

2019-10-09T04:20:53+00:009 Oktabr, 2019|Қутловлар|

     Бугун Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси бош мутахассиси  Жобир Хўжақулов туғилган  кун.

Шундай  инсонлар бўладики, бир кун  йўқ бўлса,  ишлаётган, ўқиётган жамоасидаги  ўрни дарров  сезилади, дарров  қадри  ўтади.  Гўё  чор-атрофингиз ҳувиллаб қолгандек, сизга яқин кимдир етишмаётгандек туюлади.

Жобир ана шундай инсонлардан. У қаерда  хизмат қилмаган бўлсин, “Туркистон”(ҳозирги “Ёшлар овози”) ёҳуд “Ҳуррият”, ё бўлмаса “Адолат” газетасидами,  ҳамма жамоада ўз меҳнати,  ўткир қалами , хуш муомаласи, самимияти, меҳрибонлиги билан  ўз ўрнини топди, ҳурмат-эътибор қозонди.

Журналистлар уюшмасида ҳам шундай. Ҳамма ишни, вазифани ишониб топшириш мумкин бўлган  ишчан ва  тажрибали ходим, яқин дўст ва биродар.

Жамоа  номидан Жобирни  таваллуд айёми билан  чин дилдан қутлаймиз!

Жобир! Сизга узоқ  умр, сиҳат-саломатлик,  оилавий бахт ва фаровонлик, хонадонингизга тинчлик-хотиржамлик, қувонч-шодлик, фарзандларингизга эса отасидек азиз инсон  бўлиб  камол топишларини   тилаймиз!

Доим қаламингиз ўткир, ижодингиз баркамол  бўлсин!

Ҳамкасбларингиз