Президентимизнинг асарлари ва маърузаларидан олинган фикрлар жамланмасидан иборат “Миллий тикланишдан миллий юксалиш сари” китобининг тақдимоти ўтказилди

2019-08-12T11:50:13+00:001 Iyul, 2019|Умумий янгиликлар|

Пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида 2018-2019 йиллар давомида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши ва бир қатор ҳамкор ташкилотлар томонидан “Саодат йўли” рукни остида чоп этилган туркум китоблар ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг асарлари ва маърузаларидан олинган фикрлар жамланмасидан иборат “Миллий тикланишдан миллий юксалиш сари” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Тақдимотда, ёшлар маънавий дунёқарашини бойитиш, уларни асрлар давомида сайқалланиб келган ҳаётий ҳикматлар билан бойитилган китоблар мутолаасига жалб қилиш мақсадида “Ёшларга донолар ўгити”, “Бошқарув ҳикмати” ва “Қариси бор уйнинг — париси бор” каби нодир китоблар ёшлар ва йиғилганларга таништирилди.