Yodimizda hamisha ular

2019-08-30T08:41:52+00:0030 August, 2019|Surxondaryo vil.|

Мустақиллигимизнинг 28 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Сурхондарё  вилоят бўлими воҳа оммавий ахборот воситаларида узоқ йиллар меҳнат қилиб барчага ўрнак бўлган икки нафар марҳум журналистлар—Азизали Алибоев ҳамда Жўрабек Рамазонов оила аъзолари холидан хабар олди.

 Азизали Алибоев “Сурхон тонги” газетаси мухбири, Сурхондарё вилоят прокуратурасининг “Адолат тарозиси” газетаси ва “Адолат” телевиденияси бирлашган таҳририятида бош муҳаррири лавозимларида  ишлаган. Мушоҳадали мақолалари, танқидий-таҳлилий материаллари билан  вилоятда ҳурмат қозонган ижодкор эди.

Марҳум журналист Ж. Рамазонов “Бойсун овози”  газетасида  узоқ йиллар фаолият кўрсатган фидойи журналистлардан бири  эди. Ўзининг сермазмун ижоди билан тумандаги барча соҳаларда олиб борилган ислоҳотларни ўз материлаларида кўрсата олгани орқали муштарийлар дилидан жой олган.

Юртимизда  истиқлол байрами шукуҳи кезиб юрган шу кунларда марҳум ижодкорларнинг оила аъзолари, фарзандлари ва яқинларига оз бўлсада хурсандчилик бахш этиш инсоний бурчимиздир.

Хонадан аъзолари бундай  эътибор ва ҳурмат учун Уюшмага миннатдорлик билдирдилар.

Мастура ҲАМРОЕВА,

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси

 вилоят бўлими мутахассиси.