“Овози Самарқанд” газетаси 30 ёшда

2020-01-15T12:48:12+00:0015 Yanvar, 2020|Умумий янгиликлар|

Самарқанд давлат университетида Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши ва вилоят ҳокимлигининг нашри – “Овози Самарқанд” газетаси чоп этила бошлаганининг 30 йиллиги  муносабати билан ижодий кеча ўтказилди.

Анжуманда Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов, вилоят  фаоллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари, зиёлилар, газетанинг доимий ҳамкорлари, жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Вилоят ҳокими Эркин Турдимов анжуман иштирокчиларини ушбу айём билан қутлар экан, одамларга янгилик, маънавият, меҳр улашаётган газета фаолиятига омад тилади ва ҳокимлик босма нашрларни доима қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

Ўзбекистон Қаҳрамони Ҳ.Нормуродов, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси ўринбосари Х.Салимов, Республика “Овози тожик” газетаси бош муҳаррири Ш.Вакилов газета хусусидаги фикрларини билдирдилар.

 Гулруҳ МЎМИНОВА.