Она тилимни яхши кўраман

2019-10-12T05:06:40+00:0012 Oktabr, 2019|Наманган вил.|

Она тилимизнинг қабул қилинганлигига 30 йил тўлиши муносабати билан Наманган шаҳридаги 56-умумтаълим мактабида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими ташаббуси билан “Она тилимни яхши кўраман” мавзусида  давра суҳбати ўтказилди. Учрашувда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, “Ўзбекистон овози” газетаси вилоят мухбири Носиржон Деҳқонов, “Мураббий” газетаси мухбири, шоир Абдусаттор Ботиров, “Наманган ҳақиқати” газетаси мухбири Гулчеҳра Бувамирзаевалар иштирок этишди.

Бугунги кунда тилимизда учрайдиган ғализликлар, камчиликлар ўқувчилар томонидан саҳна кўринишларида ифода этиб берилди.

Меҳмонлар тил байрамига бағишлаб тайёрланган шеър ва қўшиқлар, рақслардан баҳраманд бўлишди. Сўнгра ўқувчилар ижодкорлар билан самимий мулоқот қилишди. Қизиқарли ўтган тадбир сўнггида фаол иштирок этган ижодкор ўқувчиларга Журналистлар Ижодий уюшмаси вилоят бўлимининг эсдалик совғалари ва китоблари топширилди.

Саида ИСМОИЛОВА,

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси

вилоят бўлими мутахассиси