“Олтин қалам” мукофотлаш тизимида бу йил янгилик бўладими?

2019-03-19T08:38:13+00:0019 Mart, 2019|Умумий янгиликлар|

“Ўзбекистон 24” радиоканалида Журналистлар ижодий уюшмаси раиси Саъдулла Ҳаким билан тўғридан-тўғри интервью давом этмоқда.

“Олтин қалам” мукофотлаш тизимида бу йил янгилик бўладими? Уюшма раиси Саъдулла Ҳакимовнинг айтишича,“Олтин қалам”нинг ташкилий принциплари тизимида бу йил ўзгариш бўлмайди. Фақатгина мукофотланган журналистларнинг қайси материали асосида тақдирланганини кўрсатиш учун “Олтин қалам” эгаларининг материаллари уюшма сайтида эълон қилинади.

Аслида, мукофотланганлар материали 2018 йилда ўтган тақдирланиш жараёнида ҳам эълон қилиниши керак эди. Бироқ, Саъдулла Ҳакимовнинг айтишича, уюшманинг интернет сайти бўлмагани учун бу янгилик амалга ошмаган. Бироқ, тақдирланганларнинг материалини давлат сайтлардан бўлган Ўзбекистон миллий ахборот агентлигига ҳам тақдим этиш мумкин эди.

Шунингдек, Саъдулла Ҳакимов бир бора тақдирланган журналист нима учун яна қайта “Олтин қалам”га даъвогарлик қила олмаслиги бўйича ҳам гапириб ўтди. Унинг фикрича, “Олтин қалам” мукофоти билан иложи борича кўпроқ журналистларни тақдирлаш мақсадида бир журналист қайта мукофотланмайди.

Шарҳ қолдириш