«ОЛТИН ҚАЛАМ»: фаолиятимда катта ўзгаришларга сабаб бўлди

2019-07-14T04:06:53+00:0011 Aprel, 2019|Умумий янгиликлар|

«Олтин қалам» Миллий мукофоти учун халқаро танлов журналистларни янада фаолроқ бўлишга, воқеликка теран нигоҳ, катта масъулият билан қарашга даъват этади. Ўтган йиллар мобайнида ушбу мукофот ўз зиммасига юкланган хайрли вазифани шараф билан адо этиб келмоқда, дейиш учун барча асосларимиз бор. У журналистларнинг янада самарали меҳнат ва ижод қилишида улкан илҳом, рағбат ва юксалиш омили бўлиб хизмат қилмоқда.

Мамлакатнинг интеллектуал ва технологик салоҳиятини ошириш, инновацияни ривожлантиришнинг замонавий инфратузилмасини шакллантириш борасида олиб борилаётган чора-тадбирларга бағишланган кўрсатувларимнинг 2018 йили «Олтин қалам» Миллий мукофотига муносиб кўрилиши фаолиятимда катта ўзгаришларга сабаб бўлди. Ўз ишининг устаси бўлган ҳамкасбларим билан ҳамкорликда кўплаб янги лойиҳалар тайёрладик ва эфирга узатдик.

Муродбек ОТАЖОНОВ,

Хоразм вилояти телерадиокомпанияси

муҳаррири.

Шарҳ қолдириш