Олти ойда нечта йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди?

2019-08-12T11:47:57+00:007 Avgust, 2019|Жиззах вил.|

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Жиззах вилоят бўлими ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси билан ҳамкорликда матбуот анжумани ташкил этилди. Унда жорий йилнинг 6 ойи мобайнида вилоят ҳудудида содир этилган йўл транспорт ҳодисалари ва уларни олдини олиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳусусида маълумотлар берилди.

Қайд этилишича, 2019 йилнинг 6 ойи давомида вилоят ҳудудида жами 108 минг 365 та қоидабузарликлар аниқланган бўлиб, шундан 28 минг 278 тасини қўпол қоидабузарликлар ташкил қилади. Шунингдек, ҳисобот даврида 141 та йўл транспорт ҳодисаси содир этилган. Оқибатда 33 нафар фуқаролар вафот этган, 137 нафари турли тан жароҳатини олган.

Матбуот анжуманида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Дилшод ЖЎРАЕВ,

ЎзЖИУ Жиззах вилоят бўлими мутахассиси.