Обуначини нашрга қандай қизиқтириш мумкин?

2019-07-14T02:05:02+00:0015 May, 2019|Навоий вил.|

Барча соҳаларда бўлгани каби матбуотда ҳам илғор тажрибаларни ва инновацион ёндашувларни амалиётга жорий этиш давр талаби. Буни яхши англаган Навоий вилоятидаги газета таҳририятлари ўз фаолиятларида айни усулдан фойдаланишмоқда.

Хусусан, ўтган йили вилоят ҳокимлиги муассислигидаги “Дўстлик байроғи” ва “Знамя дружбы” газеталари 35 йиллик муносабати билан обуна жараёнида акция эълон қилиб, омадли обуначиларга 35 та совға, жумладан «Спарк» автомашинаси ҳам совға қилишган эди. Бу ўз самарасини берди.

Ушбу тажрибадан ўз ўрнида вилоятдаги бошқа газеталар ҳам самарали фойдаланишмоқда. Хусусан, педагоглар нашри бўлган «Таълим ва ҳаёт» газетаси ҳам айни пайтда худди шундай ишни амалга оширмоқда. Обуна жараёнида фаол қатнашаётганлар эса рағбатлантирилаяпти. 14 май куни таҳририят журналистлари Навбаҳор туманидаги 28-сонли ҳамда Қизилтепа туманидаги 26-сонли мактабда бўлиб, обуна тарғиботини амалга оширишди ва газетага обуна бўлганлар «Омадли обуначи» акцияси иштирокчисига айланишди. Шу ернинг ўзида ғолиблар аниқланиб, уларга совғалар тақдим қилинди.

Ушбу хусусий газета ўтган йилдан буён чоп этилиб келинаётган бўлиб, ҳозирда минг нусхада нашр қилинмоқда.

Озод МУСАФОЕВ,

уюшма вилоят бўлими мутахассиси.

Шарҳ қолдириш