Телерадиоканаллар2019-01-14T10:47:04+00:00

Марказий Осиё давлатларида фаолият олиб бораётган телерадиоканалларга оид қисқача маълумот

Қозоғистонда 169 та телерадикомпания (108 телекомпания ва 61 та радиокомпания) фаолият юритади. Телекўрсатувлар қозоқ тилидан ташқари, рус, ўзбек, турк, украин ва инглиз тилларида олиб борилади.

***

Тожикистонда 30 дан ортиқ телерадиоканал мавжуд. “Тожикистон”, “Жаҳоннамо”, “Баҳористон”, “Сафина”, “Варзаш” (Спорт), “Синамо” каби телеканаллар, “Тожикистон”, “Садойи Душанбе”, “Ховар”, “Овози тожик”, “Фарҳанг”, “Ватан” каби радиоканаллар шулар жумласидандир. “NSS 12 (57.0 Е) йўлдоши (спутниги) орқали битта мустақил ва олтита давлат телеканали дастурлари дунё бўйлаб тарқатилади.

***

Қирғизистонда 35 та радиостанция, 10 та эфир ва кабель телеканаллари фаолият кўрсатади. “Эркин-Тоо” номли телевидение ва радио мамлакат ҳукумати муассислигида ташкил этилган. Қирғизистоннинг ҳар бир вилоятида маҳаллий телерадиоканал мавжуд.

***

Туркманистонда 7 та миллий теле- ва кабель каналлари мавжуд. Улар – “Алтин асир”, “Мирас”, “Яшлик”, “Туркменистан”, “Туркмен овази”, “Ашхабад”, “Спорт” каналларидир. Шунингдек, тўртта давлат радиостанцияси ишлаб турибди.