ОАВ кластер усулини кенг ёритади

2019-08-12T12:02:29+00:0026 Fevral, 2019|Андижон вил.|

Андижон шаҳридаги Инновацион ғоялар марказида «Кластер усулининг афзалликлари» мазуида матбуот анжумани ўтказилди. Конференция вилоят ҳокимлиги ва Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилди.Тадбирда иқтисод фанлари доктори, профессор Юсуфжон Дадабоев журналистлар учун вилоятда мазкур усулнинг жорий этиш ва унинг афзалликлари хусусида маъруза қилди.

Таъкидланганидек, 2018 йилда Андижон вилоятининг Қўрғонтепа ва Балиқчи туманларида кластер усулида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларни етиштириш ва қайта ишлаш йўлга қўйилган. Жорий йилда эса яна 7 та туманда кластерлар ташкил этилади.

Конференцияда Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази вилоят бўлими бошлиғи М. Султонов, вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи А. Султонов, Андижон инновациялар маркази директори Д. Султонов ва Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими раиси

Н. Саидовларнинг ахборотлари тингланди.
Тадбирда сўнгида журналистлар учун кластер усулини ёритиш бўйича таклиф-тавсиялар қабул қилинди.

Азизахон ТОШТЕМИРОВА.