НКМКнинг янги корхоналарига медиа-тур ташкил этилди

2019-05-16T11:17:08+00:0016 May, 2019|Навоий вил.|

Навоий кон-металлургия комбинати Матбуот маркази ҳамда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Навоий вилоят бўлими ҳамкорлигида  “Навоий кон-металлургия комбинати Қизилқум минтақасидаги янги ишлаб чиқариш корхоналари мамлакатимиз иқтисодиётини жадал ривожлантиришга хизмат қилади” мавзусида медиа-тур ва матбуот анжумани ташкил этилди.

Унда 30 га яқин республика ва маҳаллий ОАВ вакиллари иштирок этиб, журналистлар “Мурунтов”, “Ауминзо-Амантой” конлари, Қизилқум саҳросини ўзлаштириш тарихи музейи ва Марказий кон бошқармаси кутубхонасини кўздан кечиришди.

Кон бошқармаси мажлислар залида  ўтказилган матбуот анжумани НКМКнинг 2017-2026 йилларда ривожлантириш дастури ва унинг ижроси хусусида журналистларга маълумот берилди.

Анжуманда комбинатда 3 миллиард АҚШ долларидан ортиқ қийматга эга бўлган 27 та йирик инвестицион лойиҳалар амалга оширилгани, бу эса яқин келажакда 30 мингдан зиёд яқин янги иш ўрини яратиш, қимматбаҳо металлар ишлаб чиқариш ҳажми эса 30 фоизга ошириш имконини бериши айтиб ўтилди. Жорий йилнинг ўзида 23 дан ортиқ инвестицион лойиҳалар учун 562 миллион АҚШ долларилик маблағлар ўзлаштирилиши белгиланган.

Тадбирда корхона мутасаддилари оммавий ахборот воситалари вакилларининг саволларига ҳам атрофлича жавоб беришди.

 

Ёрқул УМАРОВ,

уюшманинг Навоий вилоят бўлими раиси.

Шарҳ қолдириш