Давлат гранти танловларига оммавий ахборот воситаларининг лойиҳаси қандай тайёрланиши керак?

2019-08-12T11:50:23+00:0017 Iyun, 2019|Жиззах вил.|

Бу саволга Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Жиззах вилоят ҳудудий бўлими Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилояти бўлими билан ҳамкорликда “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан эълон қилинаётган танловларда вилоят оммавий ахборот востиларининг  иштироки” мавзусида  ўтказилган семинар-тренингда жавоб изланди.

Матбуот, интернет нашрлари ва телерадио соҳасида фаолият кўрсатаётган журналистлар иштирок этган анжуманда давлат гранти лойиҳасини тайёрлаш бўйича кўрсатмалар берилди.  Давлат грантлари билан ишлаш тажрибасига эга “Баёз” ижодий жамоатчилик клуби ҳамда “sangzor.uz” ахборот сайти раҳбари Ҳ. Фозилов, “Билағон”, “Жиззах шифокори” газеталари бош муҳаррири Ф. Неъматовнинг лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этиш хусусидаги маърузалари тингланди.

Шунингдек, семинарда тармоқ ва туман ҳокимликлари муассислигида чоп этилаётган нашрларнинг мазкур танловларда иштироки пастлиги ҳамда бу борадаги ташаббускорликни ошириш лозимлиги таъкидланди.

Саид Донишев