Фахрийлар меҳнатига муносиб рағбат

2019-08-12T11:53:05+00:003 May, 2019|Самарқанд вил.|

Самарқанд вилоят ҳокимлигида самарқандлик бир гуруҳ нуроний отахон ва онахонларга “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишонларини топшириш тадбири бўлиб ўтди.

Тақдирланганлар орасида фахрий журналистлар нурободлик Бойхўроз Маҳмудов ҳамда иштихонлик Гулчеҳра Усманова ҳам бор.

Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов, “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раиси Ҳ.Нормуродов мазкур нишон ва бир марталик пул мукофотини ўз эгаларига топширар экан, кекса авлод вакиллари давлатимизнинг доимий эътибори ва ғамхўрлигидан баҳрамандлигини таъкидлади.

– Кўп йиллар давлат идораларида, оммавий ахборот воситаларида фаолият кўрсатдим, – дейди нурободлик меҳнат фахрийси Бойхўроз Маҳмудов. – Ушбу нишонни ана шу меҳнатларим маҳсули деб биламан ва бу эътирофдан бошим кўкка етди. Албатта, бугун ҳам ёшим етмишдан ўтди, деб уйда ўтирганим йўқ. Маҳалла-кўй, тумандаги жамоат ишларида қатнашиб турамиз. Бировга ҳеч бўлмаганда тўғри йўл кўрсатсак, маслаҳат берсак ҳам кимгадир яхшилик қилган, ёрдам берган бўламиз.

Ҳусан Элтоев, вилоят  уюшма бўлимининг  мутахассиси