ПРЕСС-РЕЛИЗ

2019-08-12T12:03:12+00:007 Fevral, 2019|Пресс-релизлар|

Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси қошидаги Ижтимоий-иқтисодий ва экология кенгаши йиғилиши ўтказилди. Унда мамлакатимизда фаолият олиб бораётган оммавий ахборот воситалари ходимлари, олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари, талабалар, интернет тармоғида ушбу соҳани ёритаётган мутахассислар, блогерлар иштирок этди.
Тадбирда Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси раиси С.Ҳакимов ва бошқалар юртимиз оммавий ахборот воситалари мазкур соҳаларда амалга ошрилаётган ислоҳотларни жамолатчиликка етказишдаги иштирокини алоҳида таъкидладилар.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев таклифига мувофиқ 2019 йил мамлакатимизда «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» деб эълон қилинди. Бу ўз навбатида 2018 йилда мамлакатимизда иқтисодиёт, ижтимоий соҳа ва давлат бошқарувига замонавий илм-фан ютуқлари, инновацион ғоялар ва технологияларни жорий этиш бўйича амалга ошрилган чора-тадбирларнинг узвий давомидир. Юртимизда 2018 йилги Давлат дастурини рўёбга чиқариш доирасида 21 триллион сўм ва бир миллиард АҚШ долларига тенг 76 мингта лойиҳа амалга оширилди. Бундан ташқари «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларига мувофиқ 400 дан ортиқ қишлоқ ва маҳаллада муносиб турмуш шароитларини яратишга қаратилган қурилиш ва ободонлаштириш ишларига 3 триллион сўм маблағ йўналтирилди. «Ҳар бир оила — тадбиркор» ва «Yoshlar — kelajagimiz» дастурлари доирасида икки триллион сўмга яқин маблағ ажратилиб, жойларда 2 600 дан ортиқ бизнес лойиҳалар амалга оширилган.
Тадбирда кенгаш аъзолари ушбу вазифалар ҳақида тўхталиб, мазкур вазифаларни мазмун-моҳиятини халқимизга тарғиб этишда оммавий ахборот воситаларининг ўрни ҳақида тўхталдилар.
Бундан ташқари Ижтимоий соҳани ривожлантириш, аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини янада такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини 2019 йил —Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йилида амалга оширишга оид давлат дастури ҳам бу соҳаларда бажариладиган ишлар белгилаб берилган. Жумладан, иқтисодиётни ривожлантириш ва инвестицияларни фаол жалб этиш соҳасида — макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш, иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш, валюта сиёсатини эркинлаштиришни давом эттириш белгиланган. Ижтимоий ривожланиш соҳасида — аҳоли ўртасида ишсизликни камайтириш, одамларнинг даромадларини ошириш, фан ва узлуксиз таълимни ривожлантириш, тиббий хизматлар сифатини яхшилаш ва улар билан аҳолини қамраб олишни кенгайтириш, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш, одамларнинг турмуш шароитларини яхшилаш, уларни муносиб турар жой билан таъминлаш ва фаровонлигини ошириш, жамиятда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, жисмоний тарбия ва спортни янада оммалаштириш, туризмни ривожлантириш кўзда тутилган.
Шунингдек анжуманда, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ўқитувчиси, адабиётшунос олим, филология фонлари доктори Рашид Зоҳидов Алишер Навоий ижодида инсонпарварлик, кўнгил ва табиат уйғунлиги, одамийлик ғояларининг ўрни ва аҳамияти хусусида маъруза қилди. Олим Навоий ижодида табиат ва инсон манзаралари ҳақида тўхталар экан, она-заминни асрашда улуғ шоирнинг асарлари ва ғазалларини теранроқ англаш заруратини таъкидлади.
Кенгаш йиғилишида журналистларни қизиқтирган саволларига жавоб қайтарилиб, тегишли таклиф ва тавсиялар қабул қилинди.