2016 йил Олтин қалам танлови ғолиблари

2019-08-12T12:07:10+00:0019 Dekabr, 2018|Олтин қалам|

Журналистика соҳасида “Олтин қалам” XI Миллий мукофоти учун халқаро танлов ғолиблари ва совриндорлари

Журналистика соҳасида Бош миллий мукофот
«Тошкент телерадиоканали» ДУК ижодий жамоаси – директор Мадамин Сафаров Мамлакатимизда юз бераётган муҳим ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий ўзгаришларни, пойтахтда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишларини кенг ёритгани учун.

Асосий номинациялар
Энг яхши журналистик материал учун (телевидение):

1-ўрин:
ЭОАВМА Ахборот маркази “Ўзбекистон онлайн” информацион дастури –
лойиҳа раҳбари Феруза Элмуродова Мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий ва маданий ҳаётидаги ўзгаришларни кенг ва тезкор ёритгани учун.
2-ўрин:
Мўмин Ибодов – «Yoshlar» телеканали муҳаррири Ёшларга оид давлат сиёсатимоҳияти кенг ёритилган, ёшавлодни Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга қаратилган дастурлари учун.
3-ўрин:
Матлуба Юсупова – Андижон вилояти телерадиокомпанияси телевидение гуруҳи катта муҳаррири Мустақиллик йилларида вилоятда амалга оширилаётган янгиланишлар, буюк аждодларимиз меросига қаратилаётган эътибор мавзуларидаги кўрсатувлари учун.

Энг яхши журналистик материал учун (радио):
1-ўрин:
Бахтиёр Мавлонов – «Дийдор» радиоси муҳаррир-бошловчиси Мамлакатимиз маданий-маърифий ҳаётидаги янгиланишлар ва ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга оид эшиттиришлари учун.
2-ўрин:
«Маҳалла» радиоканали ижодий жамоаси – раҳбари Фахриддин Абдураҳимов Мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ўрни, тинчлик-осойишталикни таъминлашда маҳаллаларда амалга оширилаётган ишларга оид туркум материаллари учун.
3-ўрин:
Римма Собиржонова – «Водий садоси» радиоси бошловчиси Жамиятда қонун устуворлигини, аҳолининг ижтимоий муҳофазасини таъминлаш борасидаги ислоҳотлар самараларига оид туркум эшиттиришлари учун.

Энг яхши журналистик материал учун (матбуот):
1-ўрин:
«Маънавий ҳаёт» журнали таҳририяти – бош муҳаррир Эшқобил Шукуров Истиқлол йилларида мамлакатимиз маънавий ҳаётида юз берган улкан янгиланишларни жамоатчиликка кенг тарғиб этган туркум материаллари учун.
2-ўрин:
«Дўстлик байроғи»/«3намя дружбы» газеталари таҳририяти (Навоий вилояти) – бош муҳаррир Абдумажид Жўраев Мамлакатимиз ва Навоий вилоятида амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар самараларини кенг ёритгани учун.
3-ўрин:
Саид Раҳмонов – «Халқ сўзи» газетаси мухбири Мамлакатимизда амалга оширилаётган янгиланишлар жараёнини кенг ва таҳлилий ёритгани учун.

Энг яхши журналистик материал учун (интернет-журналистика):
1-ўрин:
Азизжон Эрматов – «Бувайда кўзгуси» газетаси веб-сайти адабий ходими (Фарғона вилояти) Мамлакатимиз ҳаётидаги ижтимоий-иқтисодий, маданий жараёнларни интернет тармоғида кенг ёритгани учун.
2-ўрин:
Исоқжон Бегматов – «Тўхтабой» жомеъ масжиди имом-хатиби Аҳолини, хусусан, ёшлар онгини диний экстремистик оқимлар таъсиридан асрашга қаратилган маънавий-маърифий ҳамда диний бағрикенглик мавзуларига бағишланган туркум материаллари учун.
3-ўрин:
Элдор Асанов – «Kun.uz» веб-сайти муҳаррири Мамлакатимизда амалга оширилаётган янгиланишлар ва бунёдкорлик жараёнини кенг ва таҳлилий ёритгани учун.

Рағбатлантирувчи мукофотлар бўйича:
Энг яхши матбуот хизмати номинацияси:
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизмати – матбуот хизмати раҳбари Мирзо Муродов
Энг яхши фоторепортаж учун номинацияси:
Анвар Ильясов – «Жаҳон» АА фотомухбири

Миллий ва халқаро ҳамкорлар номинациялари ғолиблари:
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси:
«Оммавий ахборот воситаларида хотин-қизлар фаолияти ёритилган энг яхши материал учун»
Муҳаббат Отамирзаева – «Андижоннома» газетаси бўлим мудири
Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши:
«Соғлом она ва бола йили мавзусидаги энг яхши материал учун»
Лаззет Есемуратова – Қорақалпоғистон телерадиокомпанияси муҳаррири;
«Ижтимоий шериклик мавзусидаги энг яхши материал учун»
Адиба Умирова – «Ҳуррият» газетаси мухбири
Ўзбекистон Мустақил босма ОАВ ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш Жамоат фонди:
«Ўзбекистон ҳақида хорижий ОАВда берилган энг яхши материал учун»
«Мастерская» кинокомпанияси (РФ) «Узбекистан: жемчужина песков» ҳамда «Сквозь пески времен» ҳужжатли фильмлари учун – Ўзбекистондаги ҳамкори ЭОАВМА;
«Энг яхши таҳлилий-танқидий материал учун»
Рамиль Исламов – «Правда Востока» газетаси бўлим мудири
ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси:
«Орол денгизи ҳудудининг барқарор ривожланишида хотин-қизларнинг роли» номинацияси бўйича
Роза Ҳамидова – Қорақалпоғистон телерадиокомпанияси бош муҳаррири ўринбосари
БМТ Ахборот маркази:
«Энг яхши ёшлар интернет нашри» номинацияси бўйича
Мастура Ҳамроева – «Маънавият гулшани» газетаси мухбири (Сурхондарё вилояти)
«Минтақавий мулоқот» (Словения):
«Қонун устуворлиги ёритилган энг яхши материаллар учун» номинацияси бўйича
Лола Ракаева – «Ўзбекистон» телерадиоканали «Ахборот» информацион дастурлари шарҳловчиси;
Лобар Исломова – «Анҳор.уз» веб-сайти бош муҳаррири
ЮСАИД халқаро ташкилоти лойиҳаси:
«Ўзбекистонда сил касаллигига қарши кураш масалалари энг яхши ёритилган материаллар учун» номинацияси бўйича
Сайёра Ҳасанова – Хоразм вилояти телерадиокомпанияси катта муҳаррири;
Германиянинг Халқ университетлари DVV International халқаро ассоциациясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси:
«Катталарни ўқитиш ва таълим бериш соҳасида ОАВнинг энг яхши материали учун» номинацияси бўйича
Луиза Маҳмудова – «Туркистон-пресс» НАА муҳаррири