2013 йил Олтин қалам танлови ғолиблари

2019-08-12T12:07:11+00:0019 Dekabr, 2018|Олтин қалам|

Журналистика соҳасида “Олтин қалам” VIII Миллий мукофоти

 ғолиблари ва совриндорлари

(2013 йил) 

Журналистика соҳасида Бош миллий мукофот:

“Самарқанд- СТВ” телевизион ижодий уюшмаси – директори Аъзамжон Салоҳиддинов. Мамлакатимизда нодавлат электрон ОАВни ривожлантириш ва ахборот соҳасини демократлаштиришга қўшаётган ҳиссаси ҳамда вилоятнинг сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаётига оид долзарб мавзудаги таҳлилий-танқидий кўрсатувлари учун

Асосий номинациялар:

Энг яхши журналистик материал учун (телевидение):

1-ўрин:

Элмурод Бозоров – ЎзМТРК “O’zbekiston” телерадиоканали Ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий дастурлар бош муҳарририятининг сиёсий шарҳловчиси. Дунёда рўй бераётган воқеа-ҳодисалар таҳлили мисолида тинчлик ва барқарорликни қадрлашга даъват этувчи, айниқса, ёшларда Ватан тақдирига дахлдорлик туйғусини мустаҳкамлашга қаратилган “Тинчлик учун курашмоқ керак” рукнидаги кўрсатувлари учун.

2-ўрин:

Дилшод Бўриев – ЎзМТРК “Тошкент” телерадиоканали Ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий дастурлар бош муҳарририяти бош муҳаррири. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, аҳоли турмуш даражасини ошириш, ободонлаштириш ва коммунал хизмат кўрсатиш сифатини яхшилашга оид “Очиқ мулоқот” туркумидаги таҳлилий-танқидий материаллари учун.

3-ўрин:

“Рухсор” телерадиоканали (Фарғона вилояти) – ижрочи директори Дилшодбек Йўлдошев. Вилоятда амалга оширилаётган ислоҳотлар самаралари, “Мустаҳкам оила йили” ҳамда “Обод турмуш йили” Давлат дастурларида белгиланган вазифалар ижроси кенг ёритилган туркум кўрсатувлари учун.

Энг яхши журналистик материал учун (радио):

1-ўрин:

Гулбаҳор Давирова – ЎзМТРК “O’zbekiston” телерадиоканали “Ахборот” информацион эшиттиришлар муҳарририяти сиёсий шарҳловчиси. Мамлакатимизда ва дунёда кечаётган ижтимоий-сиёсий, социал- иқтисодий, маданий жараёнлар ва долзарб воқеалар тезкор ёритилган, шунингдек, қишлоқ жойларида намунавий лойиҳалар асосида уй-жойлар қурилиши, таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг боришига оид таҳлилий материаллари учун.

2-ўрин:

НРТ радиоси “Кун тафсилоти” дастури ижодий гуруҳи – раҳбари Нигора Хўжаева. Республикамиз ҳаётининг турли жабҳаларида рўй бераётган янгиланишлар, ҳуқуқий демократик давлат ва очиқ фуқаролик жамиятини шакллантириш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар кенг ёритилган эшиттиришлари учун.

3-ўрин:

Дилдора Мардиева – “Yoshlar” телерадиоканали ЁАЖ Маданий-маърифий, илмий-оммабоп ва таълим дастурлари муҳарририяти катта муҳаррири. Жисмонан соғлом, маънан юксак, билимли ёшларни вояга етказиш, уларни Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, менталитетимизга зид турли ёт таъсирлардан асраш масалаларига бағишланган “Нуқтаи-назар” ва “13-студия” туркум эшиттиришлари учун.

Энг яхши журналистик материал учун (босма ОАВ):

1-ўрин:

“Ваш налоговый консультант – Солиқ Инфо” газетаси таҳририяти – бош муҳаррири Феруза Ҳакимова. Мустақиллик йилларида мамлакатимизда олиб борилаётган солиқ сиёсатининг мазмун-моҳиятини, соҳадаги янгиликларни аҳолининг турли қатламларига тезкорлик билан етказишга қаратилган фаолияти учун.

2-ўрин:

“Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газеталари бирлашган таҳририяти – бош муҳаррири Фармон Тошев. Республика ва вилоят ҳаётидаги демократик, ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий ўзгаришлар кенг ёритилган ҳамда жамиятда учраб турадиган муаммо ва камчиликлар атрофлича таҳлил этилган материаллари учун.

3-ўрин:

Анвар Қулмуродов – “Қишлоқ ҳаёти” газетаси бош муҳаррири ўринбосари. “Мустаҳкам оила йили” ва “Обод турмуш йили” Давлат дастурлари ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар кенг ёритилган мақолалари учун.

Энг яхши журналистик материал учун (Интернет-журналистика):

1-ўрин:

Меҳрибон Маметова – Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзАнинг Республика ахбороти таҳририяти етакчи муҳаррири. Давлат ва жамият ҳаётидаги муҳим аҳамиятга молик тадбирлардан тайёрлаган репортажлари, таҳлилий мақолалари, шарҳлари, тезкор хабарлари учун.

2-ўрин:

Давронбек Тожиалиев – “ziyouz.com”, “ziyouz.uz” веб- сайтлари бош муҳаррири. Халқимизнинг кўп асрлик маънавий қадриятлари, маданиятини кенг тарғиб қилиш, миллий манфаатларимизни ҳимоялаш, ёшларни турли ахборот хуружлари, жумладан , “оммавий маданият”нинг салбий таъсиридан асрашга қаратилган журналистик фаолияти учун.

3-ўрин:

Александра Терехина – “Учитель Узбекистана” газетаси мухбири. Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ижросига доир туркум мақолалари учун.

Халқаро ташкилотларнинг рағбатлантирувчи мукофотлари:

БМТ ахборот маркази

Мингйиллик ривожланиш мақсадларини рўёбга чиқариш масалалари ёритилган энг яхши материал учун:

Азамат Суюнов – Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бирлашган таҳририяти масъул котиби

ЮНЕСКО

Барқарор тараққиёт: таълим, фан ва техника масалалари бўйича энг яхши таҳлилий материал учун:

Муталибжон Каримов – Фарғона вилояти Қўштепа тумани “Истиқбол йўли” газетаси масъул котиби

ЕХҲТ

  1. “Гиёҳвандлик – хавфсизликка трансмиллий таҳдид” мавзусидаги энг яхши материал учун:

Георгий Петросян – Ўзбекистон Республикаси ИИВ бирлашган таҳририяти масъул котиби ёрдамчиси

  1. “Одам савдоси – хавфсизликка таҳдид” мавзусидаги энг яхши материал учун:

Наргис Қосимова – Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг халқаро журналистика факультети доценти

Жаҳон банки

“Халқ таълимига киритилган инвестициялар” мавзусидаги энг яхши материал учун:

Улуғбек Асроров – “Туркистон-пресс” нодавлат ахборот агентлиги шарҳловчиси

“Минтақавий мулоқот” (Словения)

Инсон ҳуқуқларини ҳимоялаш мавзусидаги энг яхши журналистик материал учун:

  1. “Диёнат” газетаси таҳририяти – бош муҳаррир Исроил Юсупов
  2. Тошпўлат Раҳматуллаев – фахрий журналист

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши

“Обод турмуш йили”га бағишланган энг яхши журналистик материал учун:

  1. Алланазар Абдиев – “Маданият ва спорт” газетаси бош муҳаррири (Қорақалпоғистон Республикаси)
  2. Муҳаммаджон Мақсудов – Наманган вилояти телерадиокомпанияси директори