Журналистика соҳасида “Олтин қалам” VI Миллий мукофоти
халқаро танлови ғолиблари ва совриндорлари
р ў й х а т и
(2011 й.)
Журналистика соҳасида Бош Миллий мукофот
Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциациясининг “Озод юрт тўлқинлари” медиа-фестивали – Лойиҳа раҳбари Фирдавс Абдуҳолиқов. Нодавлат Электрон оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш борасидаги фаолияти учун
Асосий номинациялар
Энг яхши журналистик материал учун (телевидение):
1-ўрин:
Собиржон Турдиев – “Ёшлар” телерадиоканали ЁАЖ “Давр” ахборот дастурлари бош муҳарририяти Сиёсат, иқтисод ва халқаро ҳаёт бўлими бошлиғи. Мамлакатда олиб борилаётган ижтимоий-сиёсий ислоҳотларни ҳамда халқаро майдонда юз бераётган воқеа-ҳодисаларни кенг ёритган кўрсатувлари учун
2-ўрин:
Мастура Фармонова – ЎзМТРК “Ўзбекистон” телерадиоканали Ижтимоий-сиесий ва социал-иқтисодий дастурлар бош муҳарририяти муҳаррири.”Баркамол авлод йили”, ”Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили” Давлат дастурлари ижросига бағишланган ”Юрт меҳри” кўрсатувлари учун,
Зилола Худойқулова – ЎзЭОАВМАга аъзо “Истиқлол” телевидениеси бош муҳаррири
(Бухоро вилояти). Халқимизнинг бой маданий мероси, анъана ва қадриятларини тиклаш ҳамда тарғиб этишга бағишланган туркум кўрсатувлари учун
3-ўрин:
Фарҳод Ҳожиев – ЎзМТРК “Ўзбекистон” телерадиоканали “Янги жамият” студияси катта муҳаррири. Мамлакатимизда ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий соҳаларда олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотларни атрофлича ёритгани учун
Энг яхши журналистик материал учун (радио):
1-ўрин:
Гулназ Нурбекова – ЎзМТРК Қорақалпоғистон телерадиокомпанияси муҳаррири. Ёшларга мўлжалланган “Вақт”, “Хайрли тонг” ҳамда “Наупир” туркумидаги эшиттиришлари учун
2-ўрин:
Елена Петрусевич – “Водий садоси” радиостанцияси муҳаррири. “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили” Давлат дастури ижросига бағишланган эшиттиришлари учун
3-ўрин:
Шоҳиста Қосимова – ЎзМТРК “Тошкент” телерадиоканали муҳаррири. Экология муаммоларига бағишланган “Табиат ва биз” ҳамда “Бевосита мулоқот” туркумларидаги эшиттиришлари учун
Энг яхши журналистик материал учун (матбуот):
1-ўрин:
Воҳид Луқмонов – Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзАнинг Маҳаллий ахборот таҳририяти бош муҳаррири. Ўзбекистондаги демократик ислоҳотларнинг самаралари ҳамда қулай инвестицион муҳит яратилганини кенг ёритган материаллари учун
2-ўрин:
Бекзод Шукуров – “Ўзбекистон овози” газетаси бўлими мудири. Сиёсий партиялар фаолиятига бағишланган туркум мақолалари учун
3-ўрин:
Шоҳидбек Аслонов – “Маънавият” газетаси бўлим мудири (Фарғона вилояти). Вилоят ҳаётининг барча соҳаларида амалга оширилаётган демократик ўзгаришларни кенг ёритгани учун
Энг яхши журналистик материал учун (Интернет-журналистика):
1 – ўрин:
Пухарбай Тлеумуратов – “Еркин Қарақалпақстан” газетаси бўлими муҳаррири. Қорақалпоғистон Республикасида демократик, ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий ислоҳотларнинг самаралари ҳақидаги материаллари учун
2 – ўрин
Альбина Гайсина – “Uzreport” МЧЖ ахборот агентлигининг бош муҳаррири ўринбосари. Мамлакат ва халқаро миқёсдаги муҳим воқеаларни тезкорлик билан ёритган таҳлилий материаллари учун
3 – ўрин
Шавкатжон Ортиқов – “Халқ сўзи” газетаси мухбири. Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни тезкорлик билан ёритган туркум материаллари учун
Рағбатлантирувчи мукофотлар бўйича:
Журналистика ривожига қўшган ҳиссаси учун:
Бойбўта Дўстқораев – Ўзбекистон жаҳон тиллари университети халқаро журналистика факультети профессори,
Тошпўлат Ахмедов – Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмасининг Бухоро вилояти бўлими масъул котиби, “Бухоро мавжлари” журнали муҳаррири
Фаол фуқаролик позицияси учун:
Эшнор Жабборов – “Жаҳон” ахборот агентлиги директорининг ўринбосари
Ижтимоий-сиёсий мавзудаги энг яхши таҳлилий материал учун:
Йўлдошмирза Исоқжонов – Избоскан тумани “Пахтакор” газетаси мухбири (Андижон вилояти)
Ижтимоий-иқтисодий мавзудаги энг яхши таҳлилий материал учун:
Назарали Тиллаев – “Қашқадарё” газетаси мухбири
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йилига бағишланган энг яхши материал учун:
“Uzreport” ахборот агентлигининг Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси кўмагидаги – “Biznes report” кўрсатуви. Лойиҳа раҳбари – Дилшод Султонов
Маънавий-маърифий мавзудаги энг яхши материал учун:
Наргиза Умарова – “Туркистон” газетаси мухбири
Ҳарбий – ватанпарварлик мавзусидаги энг яхши материал учун:
Дилшод Ражабов – Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги нашри – “Вазият” газетаси бош муҳаррири ўринбосари
Энг яхши журналистик текширув учун:
Мария Уханова – “Правда Востока” газетаси мухбири
Мураккаб шароитларда (фавқулодда вазиятлар, атроф-муҳит ва экология
муаммолари) тайёрланган энг яхши репортаж учун:
Тожиддин Қамаров – Ўзбекистон Экоҳаракати матбуот хизмати раҳбари
Энг яхши режиссёрлик иши учун:
Жўрабек Хамроев – ЎзМТРК “Ўзбекистон” телерадиоканали Ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий дастурлар бош муҳарририяти режиссёри
Энг яхши матбуот хизмати:
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги матбуот хизмати – Раҳбари – Тўрабек Тўраев
Энг яхши фоторепортаж учун:
Бобур Пўлатов – “Туркистон” газетаси фотомухбири
Энг яхши карикатура учун:
Мирсаит Ғозиев – “Муштум” журнали рассоми
Чет эллик журналистнинг Ўзбекистон тўғрисидаги энг яхши материали учун:
Дун Лунцзян – Хитой Халқ Республикаси Синьхуа ахборот агентлигининг Тошкентдаги бўлими мухбири