Журналистика соҳасида “Олтин қалам” V Миллий мукофотининг
ғолиблари ва совриндорлари
(2010 йил)
Бош Миллий мукофот:
«Ёшлар» телерадиоканали ЁАЖ – директор Хайрулла Нуриддинов. Ёшлар мавзуси ҳамда жамиятнинг маънавий-ахлоқий қадриятларини сақлаш масалаларига доир туркум кўрсатувлари учун.
Асосий номинациялар:
Энг яхши журналистик материал учун (телевидение):
1-ўрин:
Муҳаммаджон Бекмуҳаммедов – “Самарқанд-СТВ” телевизион ижодий уюшмаси директори ўринбосари. Одам савдосига қарши кураш ҳамда ноқонуний меҳнат миграциясининг олдини олиш масалаларини ёритган кўрсатувлар туркуми учун.
2-ўрин:
Сайёра Абдуллаева – МТРК “Тошкент” телерадиоканали “Пойтахт” ахборот дастурлари бош муҳарририяти катта муҳаррири. Аҳолининг репродуктив саломатлиги, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш масалаларига бағишланган туркум кўрсатувлари учун.
3-ўрин:
Бекпўлат Тоғаев – ЎЭОАВМА ЎзНТТ “Ҳудуд” ахборот-таҳлилий дастурининг махсус мухбири (Жиззах вилояти). Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги мавзуидаги репортажлари учун.
Энг яхши журналистик материал учун (радио):
1-ўрин:
Шуҳрат Суюнов – МТРК “Ўзбекистон” телерадиоканали ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий эшиттиришлар муҳарририяти бош муҳаррири. Мамлакатда амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларга бағишланган туркум эшиттиришлари учун.
2-ўрин:
Шуҳрат Зокиров – “Рухсор ҒМ” радиоканали муҳаррири (Фарғона вилояти). “Баркамол авлод йили” Давлат дастурининг бажарилишига бағишланган эшиттиришлари учун.
3-ўрин:
Олима Ҳамроева – МТРК “Спорт” телерадиоканали “Машъал” радиоканалининг катта муҳаррири. Ўзбек халқининг анъаналари ва қадриятларини сақлаш масалаларига бағишланган туркум радиоэшиттиришлари учун.
Энг яхши журналистик материал учун (матбуот):
1-ўрин:
«Uzbekistan Today» газетаси таҳририяти – бош директор Садриддин Суяров. Мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаётидаги ўзгаришларни кенг ёритгани учун.
2-ўрин:
“Андижоннома” газетаси таҳририяти – бош муҳаррир Абдилғани Даминов. Вилоят ижтимоий ҳаётининг барча соҳаларидаги ислоҳотларни атрофлича ёритгани учун.
3-ўрин:
Наталья Шакирова – “Правда Востока” газетаси мухбири. Соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларидаги ислоҳотларга бағишланган материаллари учун.
Энг яхши журналистик материал учун (Интернет-журналистика):
1-ўрин:
Салим Дониёров – “Народное слово” газетасининг бош муҳаррири ўринбосари. Мамлакатнинг минтақавий ва халқаро ҳамкорлиги масалаларини ёритган материаллари учун.
2- ўрин
Олим Тўрақулов – ЎзАнинг Республика ахбороти таҳририяти бош муҳаррири ўринбосари. Ўзбекистондаги демократик ислоҳотларнинг боришини ҳамда инвестицион муҳитни кенг ёритгани учун.
3-ўрин
Анна Гриценко – www.generation.uz сайти муҳаррири. Болалар ижодиёти ва спортини ривожлантириш масалаларига бағишланган материаллари учун.
Рағбатлантирувчи мукофотлар доирасидаги номинациялар:
Журналистика ривожига қўшган ҳиссаси учун:
Анвар Обиджонов – фахрий журналист
Галина Мельникова – Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси диктори
Фаол фуқаролик позицияси учун:
Шарофат Йўлдошева – “Ўзбекистон овози” газетаси мухбири
Ижтимоий-сиёсий мавзудаги энг яхши таҳлилий материал учун:
Фирюза Кубарева – “Знамя дружбы” газетасининг бош муҳаррири ўринбосари (Навоий вилояти)
Ижтимоий-иқтисодий мавзудаги энг яхни таҳлилий материал учун:
Бурхон Шерматов – “Мулоқот” телевидениеси директори (Қўқон шаҳри)
“Баркамол авлод йили”га бағишланган энг яхши материал учун:
Саида Зокирова – МТРК “Ўзбекистон” телерадиоканали маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар муҳарририяти муҳаррири
Маънавий-маърифий мавзудаги энг яхши материал учун:
Абдунаби Абдиев – жамоатчи мухбир (Қашқадарё вилояти)
Ҳарбий – ватанпарварлик мавзусидаги энг яхши материал учун:
Алижон Сафаров – “Ватанпарвар” газетаси бош муҳаррири в.б.
Энг яхши журналистик текширув учун:
Икром Чориев – МТРК “Ўзбекистон” телерадиоканали ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий дастурлар бош муҳарририяти бўлими бошлиғи
Мураккаб шароитларда (фавқулодда вазиятлар, атроф-муҳит ва экология
муаммолари) тайёрланган энг яхши репортаж учун:
Фарҳоджон Миршарипов – Ўзбекистон МТРК Фарғона вилояти телерадиокомпанияси бош муҳаррири ўринбосари
Энг яхши режиссёрлик иши учун:
Жамшид Худойқулов – МТРК “Ўзбекистон” телерадиоканали маданий-маърифий ва бадиий дам олиш дастурлари бош муҳарририяти режиссёри
Энг яхши матбуот хизмати:
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати – раҳбар Комил Алламжонов
Энг яхши фоторепортаж учун:
Ҳасан Пайдоев – “Халқ сўзи” газетаси фотомухбири
Энг яхши карикатура учун:
Хусан Содиқов – “Муштум” журнали рассоми
Чет эллик журналистнинг Ўзбекистон тўғрисидаги энг яхши
Материали учун:
Казимов Гулу Надир ўғли – Озарбойжон Республикаси Ахборот агентлигининг Ўзбекистондаги мухбири