2009 йил Олтин қалам танлови ғолиблари

2019-08-12T12:07:12+00:0019 Dekabr, 2018|Олтин қалам|

Журналистика соҳасида “Олтин қалам” IV Миллий мукофоти

ғолиблари ва совриндорлари

(2009 йил) 

 

Бош Миллий мукофот

 

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий дастурлар бош муҳарририятининг ижодий гуруҳи – гуруҳ раҳбари Мамадамин Сафаров. Одам савдосига қарши курашиш ва ноқонуний меҳнат миграциясининг олдини олиш масалаларига бағишланган “Адашганлар қисмати” туркум кўрсатувлари учун.

 

Асосий номинациялар

 

Энг яхши журналистик материал учун  (телевидение):

 

1-ўрин:

Дилфуза Эсонова – Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси “Ахборот” маркази муҳаррири. “Парламент соати” рукнидаги муаллифлик кўрсатувлари учун.

 

2-ўрин:

Алишер Хошимов – Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали “Ахборот” информацион дастури катта муҳаррири. Мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳамда маданий ҳаётидаги ўзгаришларни ёритган материаллари учун.

 

3-ўрин.

Рухсора Ғофурова – “Самарканд – СТВ” телерадиокомпанияси мухбири. Қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақидаги туркум кўрсатувлари учун.

 

Энг яхши журналистик материал учун  (радио):

 

1-ўрин:

Шоҳида Абдуалимова – Тошкент давлат санъат институти журналистика кафедраси ўқитувчиси. Ҳуқуқий мавзудаги туркум эшиттиришлари учун.

 

2-ўрин:

Муқадамхон Халилова – «Ёшлар» телерадиоканали катта муҳаррири. “Ҳаёт дарси” рукнидаги ёшлар тарбиясига бағишланган  эшиттиришлари учун.

 

3-ўрин:

Дилбархон Ғаниева – Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпанияси радиоканали муҳаррири. Маънавий-маърифий мавзудаги эшиттиришлари учун.

 

Энг яхши журналистик материал учун (матбуот):

 

1-ўрин:

Мақсуд Жонихонов – «Халқ сўзи» газетасининг бўлими мудири. Ватан туйғуси, миллий мерос ва миллий қадриятлар мавзуларидаги мақолалари учун.

  

2-ўрин:

«Белла Терра» ва «Жаннатмакон» журналлари таҳририяти – бош муҳаррирлари Мадина Мўминова ва Ирода Дадажонова. Маънавий-маърифий ва ижтимоий-илмий мавзудаги мақолалари учун.

 

3-ўрин.

Луқмон Бўриев – «Ёшлик» журнали бош муҳаррири ўринбосари. Миллий қадриятлар, анъаналар ва  урф-одатлар ҳақидаги материаллари учун.

 

Энг яхши журналистик материал учун  (Интернет-журналистика):

 

1-ўрин:

Ралиф Нигматуллин«uz.Report» сайтининг директори – бош муҳаррири. Ҳуқуқшуносликнинг долзарб масалаларини ёритган материаллари учун.

 

2-ўрин:

Гулбахор Тангирова – «Заря Сурхана» ва «Народное слово» газеталарининг мухбири (Сурхондарё вилояти). Таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни кенг ёритган материаллари учун.

 

3-ўрин.

Халим Саидов – “Маърифат” ва “Учитель Узбекистана” газеталарининг бош муҳаррири. “Матбуот-миллий манфаатлар ҳимоячиси” рукнидаги материаллари учун.

 

Рағбатлантирувчи мукофотлар бўйича

 

Журналистика ривожига қўшган ҳиссаси учун

Озод Шарофиддинов – Ўзбекистон Қаҳрамони  (марҳум)

 

Фаол фуқаролик позицияси учун

Раҳим Мақсудов – «Қизилтепа тонги» туман газетаси муҳаррири (Навоий вилояти)

 

Ижтимоий-сиёсий мавзудаги энг яхши таҳлилий материал учун

Собир Дадахўжаев – «Водил ёғдуси» туман газетаси муҳаррири (Фарғона вилояти)

 

Ижтимоий-иқтисодий мавзудаги энг яхни таҳлилий материал учун

Мнажатдин Қутлимуратов –“Хожайли ҳақиқати” туман газетаси муҳаррири (Қорақалпоғистон Республикаси)

 

“Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили” га бағишланган

энг яхши материал учун

Моҳиниса Камолова – Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий дастурлар бош муҳарририяти бош муҳаррири ўринбосари

 

Маънавий-маърифий мавзудаги энг яхши материал учун

Ўрол Ўтаев – Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси телерадиодастурларни мониторинг ва таҳлил қилиш бўлими бош мутахассиси

 

Ҳарбий – ватанпарварлик мавзусидаги энг яхши материал учун

Инобат Ибрагимова –  «Ватанпарвар» газетаси  бўлими муҳаррири

  

Энг яхши журналистик текширув учун

Примкул Дўстмаматов – «Ишонч»-«Доверие» газеталарининг ўз мухбири (Сирдарё вилояти)

 

Мураккаб шароитларда (фавқулодда вазиятлар, атроф-муҳит ва экология

муаммолари) тайёрланган энг яхши репортаж учун

Муродулла Абдуллаев – «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетасининг бош муҳаррири ўринбосари

 

Энг яхши режиссёрлик иши учун

Андрей Африн – «Ўзбектелефильм» студияси  режиссёри.

 

Энг яхши матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси матбуот хизмати – раҳбари Светлана Ортиқова

 

Энг яхши фоторепортаж учун

Бурхон Ризақулов – «Маърифат» газетаси фотомухбири

 

Энг яхши карикатура  учун

Абдурасул Хакимов – жамоатчи мухбир (марҳум)

 

Чет эллик журналистнинг Ўзбекистон тўғрисидаги энг яхши  материали учун

Муҳаммад Аббас Хан – журналист (Покистон)