2008 йил Олтин қалам танлови ғолиблари

2019-08-12T12:07:13+00:0019 Dekabr, 2018|Олтин қалам|

Журналистика соҳасида “Олтин қалам” III Миллий мукофоти

 ғолиблари ва совриндорлари

(2008 йил) 

 

Журналистика соҳасида Бош Миллий мукофот

“Ўзбекистон” телерадиоканали – Директор Хуршид Даврон. Мамлакатни модернизациялаш ва янгилаш жараёнлари ҳамда республикада юз бераётган муҳим ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳодисаларни кенг ёритгани учун.

 

Асосий номинациялар

 

Энг яхши журналистик материал учун  (телевидение):

 

1-ўрин:

Комилжон Шамсидинов – “Ўзбекистон” телерадиоканали “Ахборот” информацион кўрсатувлар бош муҳарририятининг бош муҳаррири  ўринбосари. Тошкент шаҳрининг Мустақиллик майдони ҳақидаги “Сен тинчликсан, сен-саодат, сен-эрксан” ҳамда Қарши шаҳрининг 2700 йиллигига бағишланган “Шомдан тонггача” бадиий-публицистик видеофильмлари учун.

 

2-ўрин:

Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари Миллий ассоциацияси Ахборот марказининг “Ҳудуд” ахборот-таҳлилий дастури – Бош муҳаррир Бахтиёр Тўрахонов. Мамлакат ҳудудларидаги демократик, ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий ўзгаришларнинг боришини  кенг ёритгани учун.

 

3-ўрин.

Саодат Аманова – “Ёшлар” телерадиоканали “Давр” ахборот кўрсатувлари бош муҳарририяти шарҳловчиси. Парламент фаолиятини ёритишга бағишланган туркум ахборот-таҳлилий материаллари учун.

 

Энг яхши журналистик материал учун  (радио):

 

1-ўрин:

Азимжон Пўлатов – “Ўзбекистон” телерадиоканали “Ахборот” муҳарририяти бўлими мудири. Хавфсизлик бўйича долзарб масалалар, хусусан, халқаро терроризм, диний экстремизм ва экологик муаммоларга бағишланган радиоэшиттиришлари учун.

 

2-ўрин:

Тўлқин Ёркулов – “Спорт” телерадиоканали шарҳловчиси. Ёшлар мавзусига бағишланган туркум радиоэшиттиришлари учун.

 

3-ўрин:

Хуршидабону Юлдашева – “Рухсор ҒМ” радиостанцияси мухбири, Марғилон шаҳри. Ўзбек халқининг анъаналари ва қадриятларини сақлашга бағишланган радиоэшиттиришлари туркуми учун.

 

Энг яхши журналистик материал учун (матбуот):

 

1-ўрин:

Жаҳонгир Исмоилов – “Бухоронома” ва “Бухарский вестник” газеталари бош муҳаррири. Мамлакатнинг таълим соҳасидаги ҳамда  ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ислоҳотларни ёритган материаллари учун.

2-ўрин:

Михаил Егоров – “Зеркало ХХ1” газетаси бош муҳаррири. Ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий мавзудаги материаллари учун.

 

3-ўрин.

  1. Нодира Манзурова ва Ирода Умарова – Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги мухбирлари. Ўзбекистонда юз бераётган ички сиёсий воқеалар ва халқаро кўламдаги тадбирларни тезкорлик билан ёритишгани учун.

 

Энг яхши журналистик материал учун  (Интернет-журналистика):

 

1-ўрин:

 Uz report.comИнтернет портали – Директор Равшанхон Жўраев. Ўзбекистондаги инвестицион муҳитни ҳамда ижтимоий-иқтисодий жараёнларни атрофлича ёритгани учун.

 

2-ўрин:

Аймурат Альниязов – Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси  Қорақалпоғистон Республикаси бўлимининг Тил ва адабиёт институти директори. Диний мавзудаги таҳлилий материаллари учун.

 

3-ўрин.

 Беҳзод  Ҳожиматов – “Регион Inform” Ахборот хизмати бош муҳаррири. www.Region.uz. сайтидаги  ижтимоий-сиёсий мавзудаги материаллари учун.

 

Рағбатлантирувчи мукофотлар бўйича

 

Журналистика ривожига қўшган ҳиссаси учун

 

Сайди Умиров – ЎзДЖТУ халқаро журналистика факультети кафедра мудири,

Борис Кнопов – “Общественные науки в Узбекистане” журналининг масъул котиби.

 

Фаол фуқаролик позицияси учун

Тўлқин Эшбеков – ЎзМУ журналистика факультетининг катта ўқитувчиси.

 

Ижтимоий-сиёсий мавзудаги энг яхши таҳлилий материал учун

Фарход Бобожонов – Ўзбекистон” телерадиоканалининг Ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий дастурлар бош муҳарририяти катта муҳаррири.

 

Ижтимоий-иқтисодий мавзудаги энг яхни таҳлилий материал учун

“Давр овози” – Фарғона вилояти Олтиариқ тумани газетаси таҳририяти – Бош муҳаррир Олимжон Ҳакимов.

 

“Ёшлар йили” га бағишланган энг яхши материал учун

Гулбаҳор Азимова – “Молодежь Узбекистана”  газетаси мухбири.

 

Маънавий-маърифий мавзудаги энг яхши материал учун

Абдували Қутбиддинов – “Халқ сўзи” газетаси мухбири.

 

Ҳарбий – ватанпарварлик мавзусидаги энг яхши материал учун

Чориқули Насритдинов – Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Чирчиқ олий танкчи қўмондон муҳандислик билим юрти доценти. 13 та

 

Энг яхши журналистик текширув учун

Комилжон Қодиров – Мустақил журналист.

 

Мураккаб шароитларда (фавқулодда вазиятлар, атроф-муҳит ва экология

муаммолари) тайёрланган энг яхши репортаж учун

Шавкат Маҳбубов – Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Марказий офицерлар саройининг Ҳарбий ватанпарварлик тарбияси бўлими бошлиғи.

 

Энг яхши режиссёрлик иши учун

Лудфия Рўзибоева – Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Қизлар давраси”, “Ўзбегим ўғлонлари” кўрсатувлари режиссёри.

 

Йилнинг энг яхши дебюти учун

“Келажак овози”  ёшлар телестудиялари лойиҳаси – Лойиҳа  раҳбари Баҳодир Шарофов.

 

Энг яхши фоторепортаж учун

Абу Кенжаев – “Постда” – “На посту” газеталари фотомухбири.

 

Энг яхши карикатура  учун

Радик Азизов – Ўзбекистон Бадиий академияси сектор мудири.

 

Чет эллик журналистнинг Ўзбекистон тўғрисидаги энг яхши  материали учун

Аммар аль-Санжарий – “Аль-Баян” газетаси ва Шаржа амирлиги телевидениеси

(БАА)                                мухбири.