2007 йил Олтин қалам танлови ғолиблари

2019-08-12T12:07:13+00:0019 Dekabr, 2018|Олтин қалам|

Журналистика соҳасида “Олтин қалам” II Миллий мукофоти

ғолиблари ва совриндорлари

(2007 йил) 

 

Журналистика соҳасида Бош Миллий мукофот

“Қашқадарё” газетаси таҳририяти – Бош муҳаррир Нарзулла Равшанов. Жамият ҳаётининг барча  соҳаларида амалга оширилаётган демократик ўзгаришларни кенг ва чуқур ёритгани  учун.

 

Асосий номинациялар

Энг яхши журналистик материал учун  (телевидение):

1-ўрин:

Саодат Ўрмонова – Ўзбекистон Миллий телерадиокомпания “Ўзбекистон” телерадиоканали маданий-маърифий ва бадиий дам олиш дастурлари бош муҳарририяти катта муҳаррири – “Қишлоқ ҳаёти” туркумидаги кўрсатувлари учун.

 2-ўрин:

Ўзбекистон Нодавлат телекомпаниялар телетармоғи – Бош директор Фарид Шарапов. Ижтимоий йўналишдаги ҳамда ахборот-таҳлилий  кўрсатувлари  учун.

 3-ўрин.

Тўлқин Пўлатов – “Ёшлар” телерадиоканали “Давр”  бош муҳарририяти катта муҳаррири.  Ахборот-таҳлилий  кўрсатувлар туркуми учун.

 

Энг яхши журналистик материал учун  (радио):

1-ўрин:

Дилбар Кдырниязова – Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпанияси радиоканали муҳаррири. Жамиятдаги хотин-қизларнинг ўрни ва роли тўғрисидаги туркум эшиттиришлари учун.

 2-ўрин:

“Пойтахт” радиостанцияси – Директор Илҳом Алимов. Республикада ва чет элларда юз бераётган  муҳим воқеаларни тезкорлик билан ёритган ахборот- таҳлилий дастурлари учун.

 3-ўрин.

Обид Бердиалиев –  Ўзбекистон  Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг Фарғона вилояти бўйича ўз мухбири. Қишлоқ ҳаёти ва муаммоларига бағишланган таҳлилий материаллар туркуми учун.

 

Энг яхши журналистик материал учун (матбуот):

1-ўрин:

Анвар Бабаев – Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги мухбири. Мамлакат ҳаётида юз бераётган муҳим воқеа-ҳодисалар тўғрисидаги ахборот-таҳлилий мақолалари учун.

 2-ўрин:

Шуҳрат Деҳқонов –“Диёнат” ва “Ҳуқуқ оламида” газеталари бош муҳаррири (Наманган).  Мамлакат миллий хавфсизлиги масалалари ҳамда халқаро терроризм ва  диний  экстремизмга қарши кураш ҳақидаги  материаллари учун.

3-ўрин.

Абдулла Собиров –  “Инсон ва қонун” газетасининг Хоразм вилояти бўйича мухбири. Маънавий ва миллий қадриятлар тарғиботига бағишланган мақолалари учун

 

Энг яхши журналистик материал учун  (Интернет-журналистика):

1-ўрин:

 Фахриддин  Низомов– Ўзбекистон Миллий матбуот маркази раиси. Ижтимоий-сиёсий ва халқаро мавзудаги  материаллари учун.

 2-ўрин:

Дилдора Рашидова – Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультети Интернет – журналистика кафедраси мудири. Интернет-журналистика ва унинг ривожи масалаларига бағишланган материаллари учун.

3-ўрин.

 Лайло Рустамова – “Uz-Report. Cоm” интернет портали мухбири. Ахборот- таҳлилий  материаллар тўплами учун.

 

Рағбатлантирувчи мукофотлар бўйича

Журналистика ривожига қўшган ҳиссаси учун

 

Мақсуд Қориев – фахрий журналист, “Ўзбекистон овози” газетаси маънавият-маърифат кенгаши раиси ва Ахбор Имомхўжаев – спорт шарҳловчиси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи.

 

Фаол фуқаролик позицияси учун

Норқўчқор Норқобилов  – “Ўзбекистон овози” газетаси мухбири.

 

Ижтимоий-сиёсий мавзудаги энг яхши таҳлилий материал учун

Ислом Хамроев – “Инсон ва қонун” газетаси  масъул котиби.

 

Ижтимоий-иқтисодий мавзудаги энг яхни таҳлилий материал учун

Георгий Трофимов – “Знамя дружбы” газетаси мухбири ва  “Биржа” газетасининг Навоий вилояти бўйича ўз мухбири.

 

Ҳарбий – ватанпарварлик мавзусидаги энг яхши материал учун

Раъно Мираҳмедова – Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Спорт” телерадиоканали катта муҳаррири.

 

Энг яхши журналистик текширув учун

Жўра Бобораҳматов – Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий дастурлар бош муҳарририятининг бўлими мудири.

 

Мураккаб шароитларда (фавқулодда вазиятлар, атроф-муҳит ва экология

муаммолари) тайёрланган энг яхши репортаж учун

Эркин Мирзаев – “Ўзбектелефильм” студияси  режиссёри

 

Энг яхши режиссёрлик иши учун

Носир Отабоев – “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси режиссёри.

 

Йилнинг энг яхши дебюти учун

“Жамият” газетаси таҳририяти – бош муҳаррир Сирожиддин Раупов.

 

Энг яхши фоторепортаж учун

Тохиржон Ҳамроқулов– “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталарининг фотомухбири.

 

Энг яхши карикатура  учун

Шавкат Туропов– “Муштум” журнали рассоми.

 

Чет эллик журналистнинг Ўзбекистон тўғрисидаги энг яхши  материали учун

Левент Нажар  Туркия радио-телевидениесининг Тошкентдаги ваколатхонаси  раҳбари.