Кенгашлар низоми

2019-08-12T12:07:41+00:0017 Dekabr, 2018|Кенгашлар|

ЎЗБЕКИСТОН ЖУРНАЛИСТЛАРИ ИЖОДИЙ УЮШМАСИ ҚОШИДАГИ  КЕНГАШЛАР

Н И З О М И

УМУМИЙ ҚОИДАЛАР 

  • Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси қошидаги кенгашлар (бундан буён Кенгашлар деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 августдаги “Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси фаолиятини янада  такомиллаштириш чора–тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш ва ЎзЖИУ Низомида белгиланган вазифаларни бажариш мақсадида ташкил этилади.
  • Унинг таркиби соҳада хизмат қилаётган малакали журналистлардан шакллантирилади, уюшма бошқаруви томонидан тасдиқланади.
  • Кенгаш ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, ОАВ ҳақидаги қонун ва қонуности ҳужжатлар ҳамда ЎзЖИУ Низоми ва мазкур Низом асосида амалга оширади.
  • Мазкур Низом Уюшма қошидаги барча Кенгашлар учун  бирдай амал қилади.

 КЕНГАШНИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ:

  2.1.      Ташкилий  тузулмасидан қатъий назар ОАВда фаолият кўрсатаётган журналистларининг ижодий фаолиятини қўллаб-қувватлаш;

  2.2.       Мамлакатимиздаги оммавий ахборот воситаларида хизмат қилаётган

журналистларнинг ижодий фаолиятини кузатиб-таҳлил этиб бориш,

уларга тегишли ижодий-услубий ёрдам бериш;

  • Журналистларнинг профессионал малакасини оширишда ЎзЖИУга

кўмак бериш;

  2.4.      Соҳа учун малакали кадрлар тайёрлашда ЎзЖИУга таклиф бериш.

  2.5.     Мамлакатимизда   рўй бераётган ижтимоий-сиёсий воқеалар,

бунёдкорлик жараёнлари, юртимизда мавжуд улкан иқтисодий ва

тарихий-маданий салоҳиятни кузатиб бориш;

 2.6.      Мамлакатимиз ОАВ хизмат қилаётган журналистларни соҳага

бағишланган қонунлар ва қонуности ҳужжатлар билан таништириб

бориш;

 2.7.      Сўз ва ахборот эркинлиги қарор топишида ОАВ хизмат қилаётган

журналистларнинг замон билан ҳамнафаслигини таъминлаш;

 2.8.       Жамият ҳаётида демократия ва ошкоралик тамойилларини қарор

топтириш мақсадида  журналистлар ўртасида фикрлар хилма-хиллиги,

турли қараш ва ёндашувларга кенг йўл очишга кўмаклашиш;

 2.9.    Журналистиканинг умумэътироф этилган касб ахлоқ-одоби тамойиллари

асосида холис ва эркин журналистика маданиятини шакллантиришда

ёш журналистларга кўмаклашиш;

2.10.    Жамият тараққиётига тўғаноқ бўлаётган нуқсон ва иллатлар, муаммо ва

камчиликларни холис ва ҳаққоний ёритиш юзасидан ОАВда чоп

этилган танқидий-таҳлилий материаллар мониторингини олиб бориш;

 2.11.  Журналист кадрларнинг профессионал маҳоратини оширишга

қаратилган, муайян йўналиш ва соҳалар бўйича ихтисослашган ижодий

кенгашлар, клублар, марказлар ва бошқа тузилмаларни белгиланган

тартибда ташкил этиш;

 2.12.  Журналист кадрларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш юзасидан

олий ўқув юрти муассасалари билан яқиндан ҳамкорлик қилишда

ЎзЖИУга яқиндан кўмаклашиш;

2.13.  Матбуот ва оммавий ахборот воситаларида тил софлиги, теранлиги,

услубий ранг-баранглик қарор топишида, журналистларнинг нотиқлик

ва сухандонлик маҳоратини ошириш, манфаатли ташкилотлар билан

ҳамкорликда семинарлар, мулоқот ва мунозаралар, ўзаро фикр

алмашувларини ташкил этишда ЎзЖИУга яқиндан кўмаклашиш.

III.    КЕНГАШ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА УНИНГ ТАРКИБИ  

 3.1.   Кенгаш фаолияти Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси

бошқаруви томонидан шакллантирилади.

  3.2.   Кенгаш аъзолари камида уч нафар малакали журналистлардан ташкил

           топади.

3.3.   Кенгашга аъзолардан бири раҳбарлик қилади.

  3.4.   Кенгаш аъзолари ЎзЖИУ олдида турган вазифалардан келиб чиқиб ўз

йўналишларини белгилайди, йиллик иш режаларини шакллантиради ва ҳар

ойда камида бир марта ўз йиғилишларини ўтказиб туради..

  3.5.  Кенгаш томонидан шакллантирилган иш режа ЎзЖИУ бошқаруви

раиси томонидан тасдиқланганидан сўнг амалиётга тадбиқ қилинади.

  3.6.  Кенгаш ОАВда хизмат қилаётган, Олий таълим муассасаларида

тасҳсил олаётган соҳа ходимлари малакасини оширишга масъулдир.

КЕНГАШ АЪЗОЛАРИНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ

 4.1.  Кенгаш аъзолари ЎзЖИУ томонидан белгиланган тартибда шартнома

асосида  моддий ва маънавий рағбатлантирилади.

4.2.  Кенгаш аъзоларини рағбатлантириш “Илҳом” жамоат фонди ва

ҳомийлик маблағлари ҳисобидан  шакллантирилади.

 Y.КЕНГАШНИНГ ҲУҚУҚ ВА БУРЧЛАРИ

 5.1. Кенгаш ўзи томонидан ишлаб чиқилган ва ЎзЖИУ бошқарув раиси томонидан тасдиқланган дастурлар, лойиҳалар асосида иш юритади.

5.2.  Кенгаш ижро этиш учун тавсия этилган лойиҳаларни такомиллаштириш ва мувофиқлаштириш юзасидан тегишли таклиф ва мулоҳазалар билдиради.

5.3.  Кенгаш ОАВ, унинг ходимлари фаолиятининг замон билан ҳамнафаслиги борасида ўз позициясини билдиришга ҳақли.