ҚУТЛАЙМИЗ

2021-02-01T07:25:46+00:001 Fevral, 2021|Қутловлар|

Бугун  Ўзбекистон Республикасида  хизмат кўрсатган журналист, таниқли ёзувчи, “Гулистон” журнали бош муҳаррири, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси аъзоси Маматқул Ҳазратқулов таваллуд топган кун.

Маматқул Ҳазратқулов 1947 йил 1 февралда Самарқанд вилояти Ургут туманида туғилган. У Тошкент давлат университетининг (ҳозирги ЎзМУ) журналистика факультетини тугатган.

Меҳнат фаолияти давомида масъул лавозимларда ишлаган. Хусусан, “Ўзбекистон маданияти” (ҳозирги “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Ўзбекистон Миллий Ахборот агентлигида фаолият юритган.

 

Айни пайтда “Гулистон” журналида бош муҳаррир вазифасида меҳнат қилмоқда. Маматқул Ҳазратқулов “Меҳнат шуҳрати” ва «Фидокорона хизматлари учун» орденлари билан тақдирланган.

 

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси номидан Маматқул Ҳазратқуловни қутлуғ ёши билан чин кўнгилдан муборакбод этамиз. Унга узоқ умр, мустаҳкам саломатлик, оилавий фаровонлик   тилаймиз.

 

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси