Наманганда замонавий медиа марказ фойдаланишга топширилди

2021-01-18T06:41:30+00:0018 Yanvar, 2021|Наманган вил.|

Наманган ёшлар марказидаги Ёш журналистлар мактаби қошида ташкил этилан «Ёшлар медиа маркази»нинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззақов иштирок этди.

Марказ энг замонавий медиа асбоблари билан жиҳозланган. Шунингдек, ҳозирги замон талабларига мос ва хос безатилган.

Медиа марказ хронометраж, шунингдек, ахборот дастури учун, беш ташаббус доирасидаги мусиқий-маданий кўрсатувлар учун, асосий хабарлар ва эркин мавзуларда суҳбат учун, “Ёш заковатчилар” давра суҳбати учун, брифинг ҳамда матбуот анжуманлари ўтказиш сахналари мавжуд.

 

ЎзЖИУ Наманган вилоят бўлими