ҚУТЛАЙМИЗ

2021-01-14T08:13:09+00:0014 Yanvar, 2021|Қутловлар|

Бугун таниқли журналист, шоир, “Маданият ва марифат” телеканали директори  Воҳид Луқмон таваллуд топган кун.

Воҳид Луқмон 1974 йил Самарқанд вилояти, Пайариқ туманида туғилган. 1998 йили Алишер Навоий номидаги Самарқанд Давлат университетининг Журналистика факультетини тамомлаган.

У Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, “Дунё бўйлаб” телеканали, “Оила ва жамият” газеталарида масъул лавозимларда фаолият олиб борган.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси номидан  Воҳид Луқмоновни қутлуғ ёши билан чин кўнгилдан муборакбод этамиз.Унга узоқ умр, мустаҳкам саломатлик, оилавий фаровонлик   тилаймиз.

  Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси