Бухорода матбуот анжумани ўтказилди

2021-01-14T04:08:27+00:0014 Yanvar, 2021|Бухоро вил.|

Бугун Бухоро вилоят Адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан 2020 йил давомида  амалга оширилган ишлар ҳамда келгусидаги устувор вазифалар юзасидан ҳуқуқшунос мутахассислар, журналистлар, блогерлар ва соҳага қизиқувчилар учун матбуот анжумани ташкил этилди.

Анжуманни Бухоро вилоят Адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Анвар Рўзиев олиб борди. Сўнгги йилларда соҳага оид ўзгаришларга тўхталиб ўтди. Тадбирда 2020 йилда бошқарма томонидан амалга оширилган ишлар юзасида маъруза тингланиб, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.