ҚУТЛАЙМИЗ

2021-01-12T13:49:38+00:008 Yanvar, 2021|Қутловлар|

Бугун Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси аъзоси, «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими», таниқли журналист, моҳир публицист, филология фанлари доктори, “Дўстлик” ордени,  “Шуҳрат” медали соҳиби  Хуршид Дўстмуҳамедов таваллуд топган кун.

Хуршид Дўстмуҳамедов  1951 йил 8 январда Тошкент шаҳрида туғилган. ТошДУнинг журналистика факултетини тугатган. «Фан» нашриётида, «Фан ва турмуш» журналида, «Қишлоқ ҳақиқати» газетасида ишлади. «Ёш куч» журнали , «Ҳуррият» мустақил газетасида бош муҳаррирлик қилди, Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларини демократлаштириш ва қўллаб-қувватлаш ижтимоий-сиёсий жамғармасида ҳамраис, «Ўзбекистон матбуоти» журналининг бош муҳаррири вазифаларида ишлади.  Унинг “Журналист бўлмоқчимисиз” рисоласи   ҳаётий тажрибаларига асосланган ва  соҳага қадам қўяётган  ёшлар учун муҳим қўлланмадир.

«Ҳовли этагидаги уй»  «Паноҳ», «Оромкурси». «Сўроқ». «Соф ўзбекча қотиллик», «Маҳзуна», «Ибн Муғанний», «Ёлғизим — Сиз», «Кўз қорачиғидаги уй», «Жажман»  асарлари, шунингдек, «Ҳижроним мингдир менинг»  қисса ва ҳикоялар тўплами, «Бозор» романи ва бошқа қатор асарлари   нашр этилган.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси номидан Хуршид Дўстмуҳамедовни туғилган куни билан самимий табриклаймиз. Унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, оилавий бахт ва фаровонлик тилаймиз.

 

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси