“Ким Ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша!”

2021-01-06T12:35:23+00:006 Yanvar, 2021|Умумий янгиликлар|

Эртага,  2021 йилнинг 7 январь куни  Ўзбекистон Журналистлари  ижодий уюшмаси Янги йилнинг илк ҳафтаси режасига биноан Мудофаа вазирлиги билан ҳамкорликда марказий ОАВлари вакиллари – журналист ва блогерларни Тошкент вилояти, Зангиота тумани “Қуёшли” қўрғонидаги ҳарбий қисм ва институт фаолияти билан яқиндан таништириш мақсадида  “Ким Ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша!” ғояси остида медиатур ташкил этмоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 17 декабрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 29 йиллиги  ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойиши ижроси доирасида ўтказилаётган  ушбу медиатур қатнашчилари 7 январь куни эрталаб соат 10:00 да “Пахтакор” метро бекати ёнидаги автотураргоҳдан автобусда жўнаб кетади. Қизиқувчиларни таклиф этамиз.

 

Журналистлар  уюшмаси ахборот хизмати