КОНФЕРЕНЦИЯ ТЎҒРИСИДА ЭЪЛОН

2021-01-04T12:48:41+00:004 Yanvar, 2021|Умумий янгиликлар|

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ҳамда Илмий тадқиқотларни қўллаб қувватлаш маркази (Research Support Center) ҳамкорлигида Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 146-йиллиги муносабати билан “МАҲМУДХЎЖА БЕҲБУДИЙ ВА ЖАДИД МАТБУОТИ” мавзусида 2021 йил 19 январ куни ҳалқаро миқёсида илмий рецензияланган онлайн-конференцияга таклиф этамиз!

📝 Шу муносабат билан 2021 йилнинг 15 январигача бўлган муддатда маърузалар тезисларини ўзбек, рус ёки инглиз тилларида конференциянинг расмий веб-саҳифаси http://research-support-center.com/behbudiy_uz орқали юборишингизни мумкин.

Онлайн-конференция 2021 йил 19-январ куни соат 14:00 да «Zoom» платформасида https://us02web.zoom.us/j/81769385327 ҳаволаси орқали ўтказилади.

🌐Конференция тўпламида нашр этилган илмий тезислар GOOGLE SCHOLAR халқаро базасида индексацияланади, ҳар бирига алоҳида DOI рақам берилади. Муаллиф ва хаммуаллифларга алоҳида Сертификат юборилади.

☎️ Мурожат учун телефон: +998 33 230 00 33