“Замонавий журналистика” талаб, таклиф, мулоҳазалар

2020-12-24T12:07:14+00:0024 Dekabr, 2020|Наманган вил.|

Мамлакатимиз бўйлаб давом этаётган «Ёшлар фестивали» доирасида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг Наманган вилоят бўлими ва Чортоқ туман ҳокимлигининг ахборот хизмати ҳамкорлигида «Замонавий журналистика» мавзусида маҳорат дарси ўтказилди.

Туман марказидаги Маиший хизмат коллежида ташкил этилган IT парк – ахборот технологиялари марказида бўлиб ўтган  ёш журналист ва блогерлар иштирокидаги машғулотда ЎЖИУ вилоят бўлими раиси Н. Деҳқонов, туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Р. Умматов, вилоят ҳокимлигининг нашри – «Наманганская правда» газетаси муҳаррири О. Иномов,  тажрибали журналистлар С. Абдураҳмонов, Б. Тиллаев, А. Ҳакимов, тележурналист Б. Мўминовларнинг фикр мулоҳазалари тингланди.

Ёшлар агентлиги туман бўлими раҳбар мутасаддилари иштиргкидаги машғулот давомида  ёш журналист ва блогерлар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.

Ўзбекистон журналистларининг касб этикаси, интернет журналистикасида саводхонлик масклалари, журналистик жанрлар ва уларнинг аҳамияти тўғрисидаги мулоҳазалар иштирокчиларга манзур бўлди.

«Ёш журналистлар» мактаби тингловчиси  Диёрбек Файзуллаев, Chortoq online.uz caйти раҳбари Азизбек Одилжонов ва бошқаларнинг  саволларига жавоб асносида ахборот технологиялари билан ишлаш асносида босма нашрлар билан яқин ҳамкорликнинг фойдали жиҳатлари очиб берилди. Ижтимоий тармоқда Twitter билан ишлаш кўникмаларини мустаҳкамлаш бўйича ҳам тажрибалар ўртоқлашилди.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси,

Наманган вилоят бўлими.