Куз-қиш мавсумига тайёрмизми?

2020-11-30T18:06:58+00:0030 Noyabr, 2020|Сурхондарё вил.|

Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида жорий йилнинг 17 июль куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида 2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш борасида берилган топшириқлар ва бу борада вилоятимизда  режалаштирилган чора-тадбирларнинг амалга оширилишини ёритиш мақсадида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Сурхондарё вилоят бўлими  ва  вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ташаббуси билан  Термиз шаҳри ва Шеробод туманида пресс- тур ташкил қилинди.

– Шерободда сув тарқатиш иншоотларини реконстуркция қилиш учун  салкам 11 млрд сўм ажратилган- дейди вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ахборот хизмати рахбари Азиз Машрабов.  Қиш мавсумида кўп қаватли турар жойларда истиқомат қилаётган аҳолининг иссиқ сув билан таъминлаш мақсадида ҳам жадаллик билан ишлар олиб борилмоқда. 2020 йил Инвестиция дастурига киритилган ичимлик суви ва канализация тармоқлари учун туманнинг «Меҳнатобод», «Чинобод», «Новбур», «Хакимобод», «Чағатой», «Чумушли» маҳалла фуқаролар йиғинларидаги сув қувурларини тортиш бўйича ҳамда канализация тармоқларини 2020-2021 йиллар бўйича ушбу ишлар амалга оширилмоқда. 2020 йилда ичимлик суви тармоқларини тортиш ва сув тарқатиш иншоотларини реконстуркция қилиш учун 10 млрд 505 минг сўм, бундан ташқари, канализация тармоқларини қуриш бўйича 4 млрд 750 млн сўм молиялаштириб, қурилиш таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Дастлаб журналистлар шаҳардаги 6-умумий ўрта таълим мактабида ва  “Камолот”  уйларида қурилган иссиқлик объектлари билан танишди. Шундан сўнг Шеробод туманидаги сув сақлаш иншоаатлари ва  кўп қаватли  уй-жойларни бориб кўришди.

Мастура Хамраева

ЎЖИУ Сурхондарё вилоят

бўлими мутахассиси