Атроф – муҳит муҳофазасига ҳар биримиз масъулмиз

2020-11-18T09:39:53+00:0017 Noyabr, 2020|Сурхондарё вил.|

Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ва Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими билан ҳамкорлигида  вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси залида  матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда вилоятдаги журналист ва блогерлар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан 10 ой давомида вилоятда амалга оширилган ишлар тўғрисидаги маълумотларини тинглашди. Матбуот анжуманида вилоят прокуратураси, «Тоза ҳудуд» ДУК, Bio Texno Eco МЧЖлари  масъуллари ҳам иштирок этди.

Қизғин ўтган матбуот анжуманида атроф-муҳитни ҳимоя қилиш ва ушбу соҳада кузатилаётган камчиликлар бўйича ОАВ вакиллари саволлари ва таклифларини билдиришди. Мутахассислар   саволларга жавоб беришди. Анжуман якунида аҳоли орасида  атроф-муҳитни асраш борасида қилинаётган ишларни кенг ёритиш борасида режалар тузиб олинди.

Мастура Хамраева

ЎЖИУ Сурхондарё вилоят

бўлими мутахассиси