ҲАМДАРДЛИК

2020-11-15T05:54:02+00:0015 Noyabr, 2020|Умумий янгиликлар|

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи, публицист Сайди Умиров 82 ёшида оламдан ўтди.

Минглаб шогирдлар тарбиялаган журналист 1938 йил 10 февралда Самарқанд вилояти Пайариқ туманида туғилган.

У Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси аъзоси, «Олтин қалам» миллий мукофоти соҳиби бўлган.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ҳамда уларнинг аъзолари устознинг оиласи ва яқинларига чуқур таъзия билдиради.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси.