Янгиланаётган Сирдарё ОАВ нигоҳида

2020-11-13T14:42:19+00:0013 Noyabr, 2020|Умумий янгиликлар, Фотогалерея|

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Сирдарё вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда Сирдарё вилоятида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан марказий ОАВ вакилларини яқиндан таништириш мақсадида навбатдаги медиа-турни ташкил этди.

Президентимизнинг 2019 йилнинг 19 февралида ижтимоий-иқтисодий  соҳалардаги ислоҳотларнинг бориши билан танишиш мақсадида Сирдарё вилоятига ташрифи чоғида Ховос туманида ҳам бўлиб, давр тараққиётидан бир мунча орқада қолаётган, илдизи олис тарихга бориб тақаладиган кўҳна Ховос шаҳарчаси негизида одамларнинг яшаши учун қулай бўлган замонавий шаҳар қурилиши Бош режаси билан танишиб, уни янада такомиллаштириш борасида зарур кўрсатмалар берган эдилар.

Шундан кўп ўтмай 2019  йил март ойининг  бошидан “Бунёдкор” маҳалласи ҳудуди улкан қурилиш майдончасига айланиб, “Ховос сити” бунёд  этиш  учун  42   гектарлик ҳудудда  комплекс  қурилиш  ишлари   бошлаб юборилди.

Бу ерда   белгиланган     лойиҳага  биноан  маҳаллий  ҳокимият  ва  бошқарув  органлари, Давлат   хизматлари агентлиги,  тижорат банклари, турар-жойлар, мактаблар, истироҳат  боғи, Хотира  майдони, кутубхона, китоб   дўкони, кинотеатр, деҳқон  бозори, савдо  ва  маиший хизмат    кўрсатиш  шоҳобчалари, ўттизта кўп қаватли уй қурилиб, 760 та замонавий хонадон барпо этилиши режалаштирилган эди.

Қисқа вақт ичида Меҳнат ва бандликка кўмаклашиш маркази,Халқ Банки, Кадастр химати, Туман электр тармоқлари корхонаси, туман ҳокимлиги  бинолари, Аҳоли дам олиш маскани,”Хотира майдони” мажмуаси каби қатор объектлар қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилди. Кўп қаватли уйлар атрофига 29 та тандирхона қуриб берилди, 8 та “Болалар майдончаси” қуриб битказилиб, фойдаланишга  топширилди.

20 та “Болалар майдончаси”да  қурилиш давом этмоқда.  “Бунёдкор” МФЙ даги д-273 мм  бўлган  газ қувурлари демонтаж ва  монткж қилиш ишлари якунланди. Айниқса, 2020-2021 ўқув йили арафасида математика фанини чуқур ўргатишга ихтисослашган 350 ўринли замонавий мактаб қурилиб фойдаланишга топширилганлиги ховосликларнинг дилидаги иш бўлди.  Ховос туман ИИБ ЁХХБ, Давлат хизматлари агентлигининг, Далат солиқ инспекциясининг янги бинолари қурилиши ҳам ниҳоясига етказилмоқда

Улкан қурилиш майдончасига айланган “Бунёдкор” маҳалласи ҳудудида пандемия шаротида ишлаш йўлга қўйилган. “Ховос сити”нинг бунёдкорлари томонидан 42 гектарлик ҳудудда комплекс қурилиш ишлари жадал давом этмоқда.Бу ерда белгиланган лойиҳага биноан 780 та хонадонга мулжалланган 30 та кўп қаватли уйлар қурилиши  ниҳоясига етказилмоқда. (Маълумот ўрнида: кейинги 50 йил ичида шҳарчада бирорта ҳам кўп қаватли уй қурилмаган). Кам таъминланган оилаларга  50 та арзон уй-жойлар лойиҳаси асосида қурилаётган 2 сотихли уй жойлар  бирин-кетин эгаларига топширилмоқда.

Мазкур маҳалла худудида Япония технологияси асосида Хитойда ишлаб чиқарилган лойиҳанинг умумий қиймати 4 миллард 60 миллион сўмни ташкил қиладиган кўчма  (мобиль)   асфалт-бетон заводи қурилиши якунланди.   Замонавий  заводнинг  ишлаб  чиқариш  қуввати  жуда баланд: бир соатда 120 тонна, бир кеча-кундузда 1000-1200 тонна маҳсулот тайёрланади. Корхона ишга туширилиши ҳисобига бу ерда 12 киши  доимий  иш ўрни  билан  таъминланди.

Ушбу  лойиҳа  амалга  оширилгач “М-34  Тошкент-Душанбе”  халқаро йўлининг  145  километридан  152  километригача  бўлган  7  километр  оралиқдаги автомобиль йўлини тубдан реконструкция  қилиш  ишларини  бошлаб юборилди.  Ҳозиргача  ушбу  йўлга 38  минг  тоннадан зиёд  асфальт-бетон  ётқизган. Бу  ишларни  бажаришга  40  дан  ортиқ турли  махсус  техника  воситаларидан ташқари,  30  дан  зиёд  йўлсозлар  жалб этилган.

Йўлнинг икки тарафига карета очилиб, тупроқ ташиб текислаш, асфалтлаш ишлари олиб борилмоқда. Бундан ташқари, “Ховособод”  зиёратгоҳининг  майдонига, у ерга элтувчи йўл ва пиёдалар йўлакчаларига жами — 2 минг квадрат метр асфальт ётқизилди.Бугунги кунда эски Ховос шаҳарчасида  78 та иккиқаватли уйлар таъмирланиб, улар атрофида  катта ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.

Туман маркази кўчалари, янги қурилаётган кўп қаватли уйлар кириш ва ички йўлакларига    асфалт ётқизилди . Уйлар атрофида болалар майдончаси барпо этишга, туман марказида ичимлик суви таъминотини  яхшилашга  алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Умуман олганда каратин шароитида ҳам туманда барча соҳаларда кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни камайтириш, кам таъминланган оилалани қўллаб-кувватлаш ва бошка ижтимоий-маиший соҳалардаги масалалар ҳам доимий эътиборда. Ховосликлар 2020 йилда давлатга пилла, ғалла ва пахта хомашёси топшириш бўйича контрактация шартномаларини ҳам вилоятда биринчилар қаторида уддаладилар.

Медиа-тур иштирокчиларининг кейинги манзили Мирзаобод тумани бўлди. Сардоба сув омбори тошқини натижасида Сардоба, Оқолтин, Мирзаобод туманларидаги 4 минг 710 та хонадонга зарар етган. 2 минг 499 таси таъмирталаб бўлиб қолган.

Мирзаобод тумани “Навбаҳор”, “Барлос”, “Ҳақиқат” маҳаллалари худудлари тошқиндан зарар кўрган.

“Янги Ўзбекистон” маҳалласи ҳудудида 12 гектар майдонга 40 та беш қаватли, 800 хонадондан иборат кўп қаватли уй беш ой муддатда қуриб битказилди. Сув тошқинидан зарар кўрган хонадонлар ерлари, участкалари сақланиб қолинди. Ҳар бир хонадонга 40 миллион сўм товон пули, уй-жиҳозлари учун 10 миллиондан сўм маблағ ажратилди.

Сардоба туманидаги “Дўстлик”, Оқолтин туманидаги “Янги Тошкент”, Мирзаобод туманидаги “Янги Ўзбекистон” маҳаллалари ҳудудларида янги корхоналар, “Сардоба текстил”, “Нурли келажак”, “Нафис либослар” корхоналари қурилиб, ишсизлар иш билан таъминланди. Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида 184 километр йўл, 19 та кўприк, 4 та электр подстанцияси қурилди. 66 километр узунликда газ қувурлари тортилди. 47 дона газ тақсимлаш қурилмаси ўрнатилди. 89 километрлик ичимлик суви тармоғи, 11 та сув тақсимлаш иншооти, 7,9 километрлик оқова суви тармоқлари бунёд этилди.

Медиа-тур сўнгида бир гуруҳ Сирдарё вилояти ОАВда фаолият олиб бораётган журналистлар Уюшма томонидан тақдирланди. 20 нафар журналистларга эса Уюшманинг янги кўринишдаги аъзолик гувоҳномаси ва кўкрак нишонлари топширилди.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси

матбуот хизмати